«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 11:04
ЎЗO‘Z

Хитойда симсиз қувватлантириладиган электробуслар ишга туширилади

22 июн, 00:33 6 553 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитойда симсиз қувватлантириладиган электробуслар ишга туширилади Хитойнинг Шаньдун провинциясидаги Циндао шаҳрида яқин вақт ичида мамлакатдаги илк йўналишли жамоат электробуслари ишга туширилади. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Экологик тоза транспорт симсиз қувватлантириш тизими ёрдамида электр қуввати олади.

Лойиҳа Германиянинг Bombardier компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Яқинда компания Циндао шаҳрининг Сийахань туманида жойлашган Хитой-Германия экологик боғи билан бу борада келишувга эришган эди.

Лойиҳа доирасида қисқа ва ўрта масофали икки тажрибавий йўналиш ишлаб чиқилади, уларда 20 та жамоат электробуси қатнови йўлга қўйилади.

200 кВт қувватга эга симсиз қувватлантириш тизимлари тўхташ бекатларида жойлаштирилади. 60 кВт/соат қувватли батареяларни магнит майдони ёрдамида қувватлантиришга бор-йўғи 30 секунд кетади. Яъни йўловчилар автобусдан тушаётган вақтда машиналар қувват олиб бўлади.

Бу тизим автобус вазнини 2 тоннага камайтириш, энергия сарфини 15 фоизга қисқартириш имконини беради. Электробус сиғими стандарт автобусларга нисбатан 12 кишига кўпроқдир.

Бундай типдаги электробуслар Германиянинг Берлин ва Мангейм шаҳарларида ишлайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 0
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 276
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 0
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 0
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 118
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Бўлимлар