«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 17:44
ЎЗO‘Z

Узоқ умр кўришнинг 14 сири

20 июн, 13:58 11 020 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Узоқ умр кўришнинг 14 сири Бахт ҳақида ҳамманинг ўз фикри, нуқтаи назари бор, бироқ узоқ умр кўриш ҳақида эса барчага бирдай маслаҳат бериш мумкин, дейди “Даракчи” нашри.

1. Оптимистлар узоқ умр кўришади

Ҳаётга оптистик нигоҳ билан қаровчи инсонлар нафақат узоқ умр кўришади, балки тўлақонли ҳаёт кечиришади. Оптимизм стрессларнинг олдини олиб, иммунитетни мустаҳкамлайди ва бир қанча касалликларнинг олдини олади.

2. Оёғингизни асранг

Оёғингиз мускуллари бақувват бўлса, бу сабр-бардошни оширади, балансни яхшилайди. Ахир инсон кўп вақтини ётиб эмас, тик оёқда ўтказади. Мушаклар соғломлиги қариганда суяклар синишининг олдини олишга ёрдам беради.

3. Дўстлари кўп одамнинг умри узоқ бўлади

Дўстларнинг кўплиги стресснинг олдини олишдаги муҳим омиллардан биридир. Яқин дўстлар юзага келган муаммоларнинг олдини олишда, уни бартараф этишда кўмаклашишади, руҳий мадад беришади. Дўстлар билан суҳбат қуриш кайфиятни кўтаради, қонда эндорфин моддаси миқдорини оширади.

4. Агар онангиз сизни ёш туққан бўлса, узоқ умр кўриш имконияти кўпроқ бўлади

Статистиканинг кўрсатишича, агар сизни онангиз 25 ёшида туққан бўлса, сизда 100 га кириш имконияти бошқаларникидан кўра кўпроқ бўлади.

5. Уйингизда озодаликка эътибор беринг

Уй тозалаш нафақат жисмоний машқ, балки хавфли микробларни йўқ қилишнинг энг қулай йўлларидан биридир. Аммо тозаликка эътибор бераман, деб ошириб юборманг, ҳамма нарсанинг ўз меъёри бор.

6. Илмли, маълумотли бўлиш узоқ умр кўришга ёрдам беради

Статистик маълумотларга кўра, илмли, олий маълумотли инсонлар бошқалардан кўра узоқ умр кўради. Билим уларнинг ҳаётни яхшироқ тушунишига, зарарли одатларга ружу қўймаслигига ёрдам беради. Бу ерда гап диплом устида кетмаяпти, қўлингизда университетнинг дипломи бўлиши шарт эмас. Мустақил билим олишга, ўқишга, ўрганишга интилинг, ўз устингизда ишлаб, билим доирангизни кенгайтиринг.

7. Мақсадни тўғри белгиланг

Муаммоларга амалий ёндашишни ўрганинг. Ҳаётий муаммоларга тўғри ёндашиш стрессларнинг олдини олади, мия иш фаолиятини яхшилаб, узоқ умр кўришга сабаб бўлади.

8. Рационингизда гўшт миқдорини камайтиринг

Статистик маълумотларга кўра, рационингизда гўшт миқдори юқори бўлса, бу жуда кўп касалликларга сабаб бўлади. Узоқ умр кўришни истасангиз камроқ гўшт истеъмол қилинг.

9. Тўқ рангли меваларга эътиборли бўлинг

Тўқ рангли узумлар, қизил узум шароби, черника меваси таркибидаги полифенол юрак қон-томир ва кўплаб бошқа касалликларнинг олдини олишда катта роль ўйнайди.

10. Болалигингиздан бошлаб, вазнингизга эътиборли бўлинг

Агар нотўғри турмуш тарзини кечириб, ўсмирлик ёшингиздан бошлаб, ортиқча вазнга эга бўлсангиз, келажакда ҳам бу зарарли одатдан қутулишингиз қийин кечади. Бунинг олдини олиш учун ўсмирлик пайтингиздан бошлаб, вазнингизга эътиборли бўлинг.

11. Чой ичинг

Японияликларнинг узоқ умр кўришига уларнинг кўп миқдорда чой истеъмол қилиши ҳам сабабчидир. Чунки кўк ва қора чой таркибидаги флавониодлар — катехинлар юракни бақувват қилади.

12. Кўпроқ пиёда юринг

Агар кунига 30 дақиқа давомида пиёда юрсангиз, бу ишни бажармайдиганлардан кўра тўрт баробар кўпроқ умр кўриш имкониятингиз мавжуд бўлади. Бу сизга жуда жўн кўринса ҳам, аслида пиёда юриш соғликни сақлашда энг муҳим омиллардан биридир.

13. Ширин, газли сувни камроқ истеъмол қилинг

Агар кунига камида бир стакан газли сув ичадиган бўлсангиз, қандли диабет, ортиқча вазн, депрессия, юрак қон-томир касалликларига чалиниш хавфи юқори бўлади.

14. Соғлом инсонлар билан мулоқотда бўлинг

Агар соғлом турмуш тарзини кечиришни истасангиз, бўшашманг. Мабодо ёмон одатларга эга одам билан мулоқотда бўлсангиз, улар озгина гўшт есангиз, бир кунга спортзалга бормасангиз, ҳеч нима бўлмаслигига сизни ишонтиради. Ҳар доим соғлом ва бахтли инсонлар даврасида бўлишга интилинг, шунда сиз ҳам улар каби бахтли ва соғлом бўласиз!




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 324
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 212
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 485
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 329
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 355
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 437
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 0
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 0
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 0
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 96
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Бўлимлар