«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 02:19
ЎЗO‘Z

Ўзбекиcтондаги барча ОТМларда қабул комиссияси иш бошлади

20 июн, 11:25 8 456 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекиcтондаги барча ОТМларда қабул комиссияси иш бошлади Ўзбекистондаги Олий таъли муассасалари янги 2016-2017 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилишни бошлади. Ҳужжатларни қабул қилиш 20 июлга қадар давом этади, дейилади "Кун" нашрида.

Университет ва институтларда қабул комиссиялари эрталабки соат 09:00 дан соат 18:00 гача ишламоқда.

Жорий йилда Ўзбекистон бўйича 476 мингдан ортиқ ўқувчи умумтаълим мактабини битирди.

Ўтган йили ОТМларга 550 минг абитуриент ҳужжат топширган, 2014 йилда бу кўрсаткич 543 минг нафарни ташкил қилган.

Кириш имтиҳонлари 1 август куни ўтказилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган, бакалавриатга қабул қилиш учун абитуриентлардан сўраладиган ҳужжатлар рўйхати

1. Ректор номига таълим йўналишини, ўқиш олиб бориладиган тил ва шаклни кўрсатган ҳолда ариза. Аризада олий маълумоти йўқлиги/олий ўқув юртини тамомламаганлиги тўғрисидаги, абитуриент тест синовларини қайси тилда топширмоқчи эканлиги тўғрисидаги ҳамда тест синовларини ўтказиш қоидалари билан ҳамда жавоб варақларини тўғри тўлдириш тартиби билан танишгани тўғрисидаги маълумотлар;

2. Ўрта таълим муассасасини (11-синф), ўрта махсус таълим муассасасини, академик лицейни тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат.

3. Тиббий маълумотнома (086-У-шакл).

4. Паспортнинг кўчирма нусхаси (паспорт олиш ёшига етмаган шахслар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси).

5. 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги 6 та рангли фотосурат.

6. Ўқишга танловсиз кириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси (халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари учун).

7. Меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма, иш жойидан тавсифнома (таълимнинг сиртқи шакли бўйича ўқишга кираётган абитуриентлар учун).

8. Ўзбекистондаги олий ўқув юртларига кириш учун Қуролли Кучлар бўлинмалари тавсияномаларининг асл нусхалари (муддатли ҳарбий хизматни ўтаган шахслар учун).

Абитуриент паспорти (паспорт олиш ёшига етмаган шахслар эса туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасини) ва ҳарбий билет (ҳарбий ҳисобда турганлик гувоҳномасини) қабул комиссиясига шахсан кўрсатади.
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган шахсларнинг тавсияномалари олинган пайтидан эътиборан 3 йил мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисм тавсияномасига эга бўлган абитуриентлар тегишли тавсияномани таълим муассасаси қабул комиссиясига 20 июлгача тақдим этадилар, ундан кейин топширилган тавсиянома қабул қилинмайди.

Абитуриентлар томонидан қайд этилган талаблар бажарилганда уларнинг ҳужжатларини қабул қилиш рад этилмайди. Абитуриентга ҳужжатлари қабул қилинганлиги тўғрисида тилхат берилади.

Юқорида айтиб ўтилган ҳужжатлар бўлган тақдирда қабул комиссияси уларни қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.

Кундузги, махсус сиртқи таълим йўналишлари бўйича тест синовлари, Қабул тўғрисидаги низомга асосан 3 тилда, ўзбек, қорақалпоқ (Қорақалпоғистон республикасида) ва рус тилларида, Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида 10* июль ва 1 август куни бир вақтда ўтказилади (*билан кўрсатилган сана ҳарбий олий таълим муассасаларига тегишли).




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 165
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 216
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 251
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 56
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 43
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 85
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 32
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 39
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 49
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 76
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 153
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 129
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 82
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 75
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 160
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 445
  • Бўлимлар