Рақиб олий лига вакили “Навбаҳор” жамоаси бўлади. Беллашув 11:30да “Оқ-тепа” стадионида старт олади.
Айтиш керак, сўнгги кунлардаги машғулотлардан сўнг бир неча футболчиларга жавоб берилди. Хусусан, амалда клуб билан шартномаси бор Нодирбек Тешабоев ва Марат Қудратов янги мавсумни “Оқ-тепа”да ўтказмайди.
Улар билан тузилган шартнома бекор қилинди. Қолаверса, кўрикда бўлган Дилмуҳаммад Худойбердиев, Ислом Исмоилов ва Никита Ефременкога ҳам кейинги фаолиятига омад тиланган ҳолда дўстона руҳда хайрлашилди. Бу футболчилар бошқа клубларда ўз омадларини синаб кўришади.