«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 10:09
ЎЗO‘Z

Жаҳон Банки прогнозларига кўра Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиш суръати МДҲ мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткични қайд этади

09 июн, 07:07 8 526 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жаҳон Банки прогнозларига кўра Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиш суръати МДҲ мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткични қайд этади Ўзбекистон иқтисоди Жаҳон банки экспертлари фикрига кўра 2016 йилда 7,3 фоизлик ўсишни қайд этади. Бу эса январь ойидаги прогноздан 0,2 фоизга пастроқ кўрсаткич, дейилади "Кун" нашрида. Шунга қарамасдан, бу МДҲ ва Шарқий Европа мамлакатлари орасидаги нисбатан энг яхши кўрсаткич ҳам ҳисобланади.

Жаҳон банкининг «Глобал иқтисодий ислоҳотлар» номли янги ҳисоботида Европа ва Марказий Осиё мамлакатларидаги вазият бу мамлакатларнинг нефть, металлар қишлоқ хўжалик маҳсулотлари нархи арзонлашишига қандай мослашишидан келиб чиқиб прогнозлар қилинган.

Ўзбекистон иқтисоди ўсиши 2017 ва 2018 йилларда 7,2 фоиз даражасида бўлиши прогноз қилинган (январь ойидаги прогнозлардан 0,5 фоизга кам). МДҲ мамлакатлари орасида энг катта пасайиш Туркманистон кўрсаткичларида кузатилган. Таҳлилчилар фикрига кўра, Туркманистон иқтисодиёти прогнози 4 фоизлик натижани қайд этган. Кейинги 2 йилда бу мамлакат кўрсаткичи 8,9 фоиздан 5 фоизга туширилган.

Қозоғистон иқтисоди ўсиши жорий йилда 0,5 фоизга, Қирғизистон иқтисоди 3,4 фоизга, Тожикистон иқтисоди 4 фоизга, Россия иқтисоди 1,2 фоизга пасайиши прогноз қилинган.

Жаҳон иқтисодида жорий йилнинг иккинчи ярми учун иқтисодий ўсиш пасайиши 2,4 фоизга камайиши прогноз қилинган.

Бундан ташқари, Жаҳон банки 2016 йилда нефть нархи дунё бозорида яна тушишини башорат қилган. 2017 йилда эса нархлар кўтарилиши кутилмоқда. Ҳисоботга кўра, жорий йилда нефтнинг бир баррели нархи 41 долларни ташкил қилади. Январда бу рақам бир баррели учун 51 доллар сифатида кўрсатилганди. 2017 йил учун прогнозда нефтнин 1 баррели учун ўртача нарх 50 доллар бўлиши айтилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 196
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 120
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 73
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 211
  • Кувайт Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга сармоя киритмоқчи 13 апр, 17:27 66
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 0
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 93
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 72
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 75
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 69
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 67
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 99
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 44
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 148
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 276
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 94
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 223
  • Бўлимлар