«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 20:56
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда Туркиядан қалбаки доллар олиб келаётганлар ушланди

08 июн, 07:01 7 652 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда Туркиядан қалбаки доллар олиб келаётганлар ушланди Ўзбекистоннинг Наманган вилояти ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари мамлакатга қалбаки долларлар олиб кираётган гуруҳни қўлга олди, деб хабар берди Ички ишлар вазирлиги ходими РИА “Новости” ахборот агентлигига, дейилади "Кун" нашрида.

"Ўзбекистоннинг Туркиядан қалбаки долларлар етказиш контрабанда каналини ташкил этган 4 нафар фуқароси қўлга олинди", деб маълум қилди манба. Унинг айтишича, қўлга олинганлар Туркияга сафарларидан бирида уларга Ўзбекистонда қалбаки валютани ўтказиш таклифини билдирган собиқ ҳамюртлари билан жиноий алоқа ўрнатганлар.

ИИВ маълумотларига кўра, тезкор-қидирув тадбирлари давомида 100 ва 50 долларлик банкноталарда 50 минг доллардан кўпроқ қалбаки доллар контрабанда қилингани ўрнатилган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди, тергов олиб борилмоқда.

Бу Ўзбекистонда охирги вақтда юз берган иккинчи шундай ҳолатдир. Февралда Андижон вилоят суди 3 нафар ўзбекистонликдан иборат жиноий гуруҳни қалбаки валюта контрабандаси каналини йўлга қўйганлик учун 5 йилдан 6 йилгача озодликдан маҳрум этганди. Бу ҳолатда ҳам 50 минг доллардан кўпроқ ҳажмдаги валюта Туркиядан олиб кирилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 194
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 52
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 146
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 149
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 0
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 58
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 32
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 11
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 31
  • Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда 18 апр, 18:25 73
  • Украина бош вазири: “Агар Россия ғалаба қозонса, Учинчи жаҳон уруши бошланади” 18 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 41
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 80
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 46
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 92
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 63
  • Бўлимлар