«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:20
ЎЗO‘Z

Шерзод Бин ва Ситора Олимжонова турмуш қуради?!

06 июн, 14:27 19 523 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шерзод Бин ва Ситора Олимжонова турмуш қуради?! “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигора Instagram ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифаларига актёр Шерзод Бин (Сайдиалиев) ва актриса Ситора Олимжонованинг биргаликда тушган суратини жойлаштирганларидан сўнг, шоу-бизнесда янги “юлдузли оила” қурилаётгани ҳақида гап-сўзлар болалади. Бу ҳақда "Qalampir.uz" хабар бермоқда.

Ижтимоий тармоқлар ва Telegram мессенжери орқали тарқалишга улгурган бу суратда Шерзод куёвларга хос кийиниб олган, Ситора эса оппоқ либосда, қўлида гул билан жилмайиб турибди. Суратни кўрганларнинг кўпчилиги Шерзод ва Ситорани бир-бирига мос жуфтлик сифатида эътироф этишмоқда. Бироқ шу кунгача улар бу суратларга изоҳ бермай келишаётган эди.

Маълумотларга қараганда, Шерзод Бин (Сайдиалиев) ва Ситора Олимжонова эр-хотин образида “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигоранинг янги “Оппоғой” номли қўшиғига ишланган видеоклипда гавдаланишади. Бу ҳақда Ойбек Алимов таҳририятимизга маълум қилди.

“Ушбу қўшиқ ижодимизда буткул янги даврни бошлаб беради деб бемалол айта оламан. Шу давргача суратга олдирган клипларимиз орасида шуниси энг ёққани бўлди. Шерзод ва Ситора ҳақиқатан ҳам бир-бирига жуда мос жуфтлик экан”, дейди Ойбек Алимов.

“Соғлом она ва соғлом бола” йилига аталган мазкур видеоклипни клипмейкер Ёхан суратга олди. Клип ғояси эса Шерзод Бин (Сайдиалиев)га тегишли.

Тез кунда клипни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.

Дарвоқе, мазкур Ойбек ва Нигоранинг “Оппоғой” номли қўшиғига ишланган клип Шерзод ва Ситора ўртасида гап-сўзларга сабаб бўлган муносабатларни ҳақиқатга айлантирса, ажаб эмас.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 40
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 560
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 345
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 461
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 34
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 126
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар