«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 20:01
ЎЗO‘Z

Руҳий тест: Дангасаликни енга оласизми?

05 июн, 10:46 13 770 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Руҳий тест: Дангасаликни енга оласизми? Нега айрим кишиларга доим омад кулиб боқади? Муваффақия чўққисини забт этишади? Чунки улар доим изланишда, ҳамиша ҳаракатда! Сиз-чи? Ҳафсаласизлик, ялқовлик домига тушганмисиз ёки меҳнатдан қочмайдиганлар тоифасига кирасизми? Марҳамат, тестимизни ишлаб, ўзингизга баҳо беринг.

1. Эрталаб кўзларингизни очишингиз билан ўрнингиздан турасизми ёки яна бирпас мизғиб оласизми?
А. «Одатда, телефонимнинг уйғотгичи жиринглаши билан уйғонаман» — 1 балл.
Б. «Яна бирпас ухлаб олмасам бўлмайди» — 3 балл.
С. «Агар ҳали вақтли бўлса, бироз хаёл суриб ётишим мумкин» — 2 балл.

2. Раҳбарингиз маълум бир вақтда бажариладиган вазифани топширса, сиз...
А. «Режа асосида ишлайман» — 2 балл.
Б. «Топшириқни вақтидан олдин бажариб, дам олишга вақт қолишига ҳаракат қиламан» — 1 балл.
С. «Кўпинча қўлим ишга бормай, анча кун бекор юраман-да, кейин кечаси билан ишлайман» — 3 балл.

3. Ишга белгиланган вақтдан кеч қолиб борасизми?
А. «Ҳа, ҳар замон ухлаб қолишим мумкин» — 2 балл.
Б. «Одатда вақтида бораман» — 1 балл.
С. «Бунақа ҳол ҳар икки куннинг бирида содир бўлади» — 3 балл.

4. Бугунги ишни эртага қолдирган пайтларингиз бўлганми?
А. «Тўғриси, ҳар доим шунақа бўлади» — 3 балл.
Б. «Ҳаммасига вақтида улгуришга ҳаракат қиламан» — 1 балл.
С. «Гоҳида, жуда ҳолдан тойганимда» — 2 балл.

5. Бирор ишга улгурмаганингизда ҳамкасбларингиздан ёрдам сўрайсизми?
А. «Йўқ, бу приципларимга хос эмас» — 1 балл.
Б. «Кам-камдан ҳолларда, ҳайбаракаллачилик бўлганда холос» — 2 балл.
С. «Албатта, улар жуда яхши одамлар, йўқ дейишмайди» — 3 балл.

6. Маррага етмасдан ортга қайтган пайтларингиз бўлганми?
А. «Жуда чарчаганимда шунақа бўлади» — 2 балл.
Б. «Қизиқишим сўнганида ҳаммасига қўл силтаганман» — 3 балл.
С. «Мен киришдимми, бошлаган ишимни охирига етказмай қўймайман» — 1 балл.

7. Кундалик режимга риоя қиласизми (таомланиш, уйқу ва ҳакоза)?
А. «Йўқ, менга режим шартмас» — 3 балл.
Б. «Қатъий режимим йўқ, фақат маълум бир қоидаларга амал қиламан, масалан ишга бориб-келиш тартибига» — 2 балл.
С. «Ҳа, ўз тартибларим бор» — 1 балл.

8. Идиш-товқоларни ювуқсиз эрталабгача қолдиришингиз мумкинми?
А. «Ҳеч қачон» — 1 балл.
Б. «Камдан-кам ҳолларда» — 2 балл.
С. «Деярли ҳар куни» — 3 балл.

9. Сиз қайси мансубсиз: оқим бўйлаб сузасизми ёки фаол ҳаракатланувчимисиз?
А. «Оқим бўйлаб сузиш ёмонмас, кўпчилик файласуфларнинг ҳаёти бунга мисол» — 3 балл.
Б. «Инсон баъзида ҳаётий тамойилларини ўзгартириб туриши керак» — 2 балл.
С. «Ҳаракатда баракат» — 1 балл.

10. Уйингиз ёки иш столингизни ҳафтасига неча маротаба тозалайсиз?
А. «Ҳафтасига 1-2 марта, ҳамма жой тоза туриши муҳим» — 1 балл.
Б. Ҳафтада бир марта» — 3 балл.
С. «Вақтим бўлди дегунча...» — 2 балл.

Жавоблар
10-16 балл
. Сиз жуда серғайрат кишисиз. Тиним нелигини билмайсиз. Ҳамма ишни ўз вақтида ва аъло даражада бажарасиз. Албатта, бу таҳсинга сазовар. Аммо жуда меҳнатсеварлигингиз сабаб дам олиш ҳақида унутиб қўйгансиз. Кишининг ўзига вақт ажратиши, бу ялқовлик эмас. Қувватингиз тугаб қолмасдан, ўз вақтида ҳордиқ чиқариш ҳақида ўйлаб кўринг. Ҳар куни маълум бир соат ёки дақиқаларни ҳеч бир иш қилмасдан, ўзингизга бағишланг. Ахир, яхши дам — меҳнатга ҳамдам.


17-23 балл. Сиз дангасалик устингиздан ҳукмронлик ўтказишига йўл қўйиб бергансиз. Ҳа, тан олинг, ишхона ёки уйда ишингиз бошингиздан ошиб тошган бўлса-да, уларнинг бирортасига қўл юрмасдан вақтни бекор ўтказадиган пайтларингиз ҳам бўлиб туради-ку! Балким чарчагандирсиз ёки ҳафсалангиз ўлгандир. Бундай пайтларда иш столингизга бош қўйиб ўтирганингиздан ёки диванда бекор ётгандан кўра, табиат қўйнида ёки шунчаки тоза ҳавода сайр қилинг. Тўрт девор ўртасида ўтирсангиз, ялқовлик домига баттар тушиб кетасиз.


24-30 балл. Агар шу бални тўплаган бўлсангиз, демак, ҳаётингиз ёмон кетмаяпти. Сизнинг дидингиз жуда нозик ва таъсирчан киши бўлсангиз керак. Бунинг устига, эркинлик ва қулайлик тарафдорисиз. Танганниг иккинчи томони эса нимгадир эришиш учун кўп ҳам чиринмайдиганлар тоифасидан эканлигингизни кўрсатади. Агар қўлингизда сеҳрли таёқча бўлмаса, билиб қўйинг, олма пишиб, ўз-ўзидан оғзингизга тушмайди. Ҳаракат қилган кишиларгагина омад кулиб борқади. Дангасалар эса орзулари билан сўппайиб қолиб кетишлари ҳеч гапмас.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 224
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 126
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 149
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 17 апр, 05:30 122
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 132
  • Ҳаётда панд бермайдиган 16 та мураккаб, аммо ўта муҳим кўникмалар 15 апр, 13:22 256
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 14
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 46
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 26
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 97
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 180
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 45
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 47
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 147
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 124
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 160
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 217
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 202
  • Бўлимлар