«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 10:03
ЎЗO‘Z

Тошкентда янги авлод Chevrolet Nexia тақдимоти бўлиб ўтди

27 мая, 23:58 12 628 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда янги авлод Chevrolet Nexia тақдимоти бўлиб ўтди Бугун, 27 май куни Тошкент шаҳридаги Driver village салонида GM Uzbekistan миллий авто ишлаб чиқарувчисининг янги авлод Chevrolet Nexia автомобили тақдимоти бўлиб ўтди. Соат 19:00да бошланган тақдимотда Ўзбекистон автомобиль саноати доирасидаги шахслар ҳамда хорижлик ҳамкорлар иштирок этишди.

Ўзбекистонда 1996 йилдан буён ишлаб чиқариб келинаётган биринчи ва иккинчи авлод Nexia (N150) моделларининг давомчиси янги авлод Chevrolet Nexia автомобилини 2016 йилнинг иккинчи ярмидан Андижон вилоятидаги Асака заводида серияли равишда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва хориж бозорига, хусусан МДҲ, Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларига экспорт қилиш режалаштирилган, дейилади "Кун" нашрида.

Янги Nexia T250 базасида ишлаб чиқарилиб, имболайзер, ABS, Isofix тизими (болалар ўриндиқлари учун мустаҳкамлагичлар), иммобилайзер, DRL (кундузги олд чироқлар) ва ҳайдовчи хавфсизлик ёстиғи билан таъминланган. Энг юқори позицияда эса олд йўловчи учун ҳам хавфсизлик ёстиқчаси мавжуд.
Автомобиль GM Powertrain-Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилган сиғими 1,5 литрга тенг, 16 клапанли 109 от кучига эга бензинли S-TEC III двигатели ва беш босқичли механик ёки олти босқичли автомат тезлик узатмалар қутиси ёрдамида ҳаракатга келади.

Модель 11 ранг ишлаб чиқарилади. Рул чамбараги Lacetti’ники билан бир хил.

Аудиотизимда Bluetooth, AUX, handsfree имкониятлари мавжуд. USB порти тўхташ тормоз дастаси ёнида қулай қилиб жойлаштирилган.



[media=https://youtu.be/4DF5dRCjvUo]




Мавзуга оид янгиликлар
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 61
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 359
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 198
  • Экспертлар: электромобиллар арзонлашиб кетади 03 апр, 08:16 532
  • Автомобилларни давлат рўйхатида ўтказиш ставкалари ошди 31 мар, 22:28 645
  • Кимларга яшил стикер текширувларсиз берилади? 30 мар, 19:19 371
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 0
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 93
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 72
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 75
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 69
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 67
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 99
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 44
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 148
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 276
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 94
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 223
  • Бўлимлар