«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 02:35
ЎЗO‘Z

Англиянинг энг бой футболчилари

26 мая, 17:34 7 715 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Англиянинг энг бой футболчилари Инглиз нашрлари ушбу мамлакатда тўп сураётган энг бой футболчилари рўйхатини аниқлади. Эътиборлиси, футболга ихтисослашган нашрлар тузган рўйхатдан асосан 30 ёшли ўйинчилар жой олишди. Эътиборлиси, биринчи ўринни “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Уэйн Руни эгаллади.

Уэйн Руни (“Манчестер Юнайтед”)
Умумий бойлиги: 82 миллион фунт стерлинг

Руни бугунги кунда АПЛда энг кўп маош оладиган футболчи ҳисобланади. Унинг ҳафталик маоши 300 минг фунтни ташкил қилади. Ортда қолган йилда “Шрек” “Nike” ва “Samsung” компаниялари билан тузилган шахсий шартномалари орқали катта даромадга эга бўлди. Ўтган йилга нисбатан Рунининг топаётган даромади 10 миллион фунтга кўтарилди. Ҳозирда унинг умумий даромади 82 миллион фунтни ташкил қилмоқда.

Серхио Агуэро (“Манчестер Сити”)
Умумий бойлиги: 33 миллион фунт стерлинг

Иккинчи ўрин соҳиби сифатида “Манчестер Сити” етакчиси Серхио Агуэро эгаллади. Аргентиналик ҳужумчи ҳам катта миқдорда маош оладиган футболчилар сирасига киради. Умумий даромадининг кўпчилик қисмини айнан “шаҳарликлар”да ўтказаётган ўйинлари билан ишлаб топган. Ўтган йилга қараганда, унинг йиллик даромади 7 миллион фунтга кўтарилган. Бунга турли реклама роликларидан топган пуллари ҳам киритилган.

Давид Сильва (“Манчестер Сити”)
Умумий бойлиги: 31 миллион фунт стерлинг

Майдон марказида фантастик ўйинлар намойиш қила оладиган Сильва ҳам бугунги кунда Британия футболида энг бой спортчилардан бири деса бўлади. Чунки Сильва ҳам “шаҳарликлар”да жуда катта миқдорда маош ишлаб топади. Бундан ташқари, реклама роликларидан ҳам анча-мунча гонарарлар келиб туради. Шундан келиб чиқиб, Сильванинг йиллик даромади 6 миллион фунтга кўтарилди ва умумий бойлиги 31 млнга етди.

Сеск Фабргес (“Челси”)
Умумий бойлиги: 29 миллион фунт стерлинг

“Челси”да яхшигина даромад топадиган Фабрегес ушбу рўйхатни бешинчи поғонасини банд қилди. Ҳозирда Сескнинг бойлиги 29 миллион фунтни ташкил қилмоқда. Илгари “Арсенал” ва “Барселона”да тўплаган маблағлари ҳам киритилган. У ҳам реклама роликлари орқали гонарар ишлаб топмоқда.

Самир Насри (“Манчестер Сити”)
Умумий бойлиги: 22 миллион фунт стерлинг

Инглиз юртида “Манчестер Сити” футболчиларга маош тўлаш борасида бошқалардан устунлик қилмоқда. Шу боисдан Насрининг умумий бойлиги анчани ташкил қилмоқда. Ҳафталик маоши салкам 200 минг фунтга етадиган франциялик ярим ҳимоячи ҳам энг бой футболчилрдан биридир.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 0
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 0
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 20
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 136
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 67
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 138
  • Сўнгги янгиликлар
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 0
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 20
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 136
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 81
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 165
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 33
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 67
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 90
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 56
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 138
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 57
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 227
  • Бўлимлар