«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 17:47
ЎЗO‘Z

Тадқиқот: Чой ёки қаҳва? Қайси мамлакатларда бу ичимликларга хоҳиш бор?

24 мая, 23:42 10 154 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тадқиқот: Чой ёки қаҳва? Қайси мамлакатларда бу ичимликларга хоҳиш бор? Euromonitor International томонидан “Чой ёки қаҳва? Қайси мамлакатларда бу ичимликларга хоҳиш бор?” мавзуида сўров ўтказилганди. Тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 99,6 фоизи чой истеъмол қилишга мойил экани ойдинлашган. Гватемала аҳолисининг 99,6 фоизи эса қаҳвани афзал кўрган. Жаҳон мамлакатларида ўтказилган тадқиқот натижалари The Independent нашрида эълон қилинди. Чойни афзал кўрувчи мамлакатлар сафидан Кения (99,2 фоиз), Озарбайжон (99,1 фоиз), Покистон (99 фоиз), Хитой (98,9 фоиз) ва Миср (98,5 фоиз) ўрин олган. Қаҳвани эса Доминикан Республикаси (99 фоиз), Бразилия ва Эквадор (97,4 фоиз), Греция (96,8 фоиз) ва Дания (92,2 фоиз) аҳолиси яхши кўриши маълум бўлди. Россия аҳолисининг 77,5 фоизи чойни, 22,5 фоизи эса қаҳвани яхши кўрар экан. Буюк Британияда эса аҳолининг 78,4 фоизи чой ичишни маъқул кўриши аён бўлган.

Мутахассисларнинг айтишича, ҳар куни дунё бўйлаб одамлар ўз хоҳишларига қараб 1 миллиард 600 минг чашка қаҳва ва бундан икки баробар кўп чой ичишади. Бугунги кунда дунё олимлари ўртасида “чой афзалми ёки қаҳвами?” деган савол кенг муҳокамалар мавзусига айланган. Кимдир инсон организми учун чой афзал деса, бошқа томондагилар қаҳванинг афзалликлари борасида соатлаб гапириши мумкин. Буюк британиялик ёзувчи Жорж Оруэлл ёзганидек, “чой Британиядаги цивилизациянинг устунларидан биридир”. Тадқиқот натижаларига кўра, ҳар икки ичимлик эксперимент иштирокчиларининг кайфиятига бир хил таъсир кўрсатиши аниқланди. Лекин уйқу олдидан қаҳва ичиш мақсадга мувоффиқ эмаслиги билдирилди.

Буюк Британиянинг Саррей графлиги университети олимлари ўтказган тадқиқотларга қараганда қаҳва ичиб тўшакка чўзилган одамларнинг кўзига уйқу келиши қийин бўлар экан. Бундан кўриниб турибдики, чойнинг қаҳвага нисбатан афзалликлари бор. Уйқу олдидан ичилиши назарда тутиладиган бўлса, у ҳолда чой сўзсиз қаҳвани сиқиб чиқаради. Шу сабабли тунда телевизор кўрмоқчи ёки ишламоқчи бўлганларга қаҳва ичиш тавсия қилинади. Кун бўйи ишлаб, тунда яхши ором олмоқчи бўлганларга эса чой ичиш маслаҳати берилади. Аммо тиш шифокорларининг фикрича, қаҳвага нисбатан чой тишларни кўпроқ сарғайтиради. Бироқ Англияда чой асабларни тинчлантириб, ақл ривожига хизмат қилиши таъкидланади. Яъни, мунтазам чой ичиб юрувчиларнинг ҳамиша босиқ экани тан олинади. Қаҳва ичиб юрувчилар ҳақида бундай деб бўлмайди. Олимлар чой ҳам, қаҳва ҳам юракка деярли таъсир кўрсатмаслигини айтишар экан, қаҳванинг юракка сал бўлса ҳам фойдаси борлигини қайд этишади. Чой эса саратон касалликларидан ҳимоя қилади. Кўк ва қора чой таркибида инсон организми учун фойдали ва табиий бўлган маҳсулотлар борлиги аниқланди.

Шифокорлар имкон борича халталарга қадоқланган чойларни ичмасликни маслаҳат беришади. Чунки уларга ранг ва таъм берувчи кимёвий қўшимчалар солинади. Халтали чойлардан бўғим ва суяклар зарар кўриши аниқланган. Қаҳвани мунтазам ичиш юрак қон томири хасталикларига олиб келади. Альцгеймер касалиги хавфини ортиради. Шу сабабли, қаҳвадан кўра чой афзалроқ деган қарашлар бор. Энг яхшиси баргли чой истеъмол қилган яхшироқ ҳисобланади.

Чой барги махсус плантацияларпда етиштирилади. Унинг илдизига зиён етмаслиги учун илиқ иқлим зарур бўлади. Чой плантациялари асосан тропик ва субтропик иқлимли тоғ ён бағрларида жойлашган. Чой асосан Хитой, Ҳиндистон ва Африкада етиштирилади. Ҳосил бир йилда тўрт марта йиғиб олинади. Биринчи ва иккинчи ҳосил қимматга баҳоланади.

Жаҳонда етиштириладиган чойнинг чорак қисми Хитой ҳиссасига тўғри келади. Бу мамлакатда қора ва кўк чойдан ташқари оқ ва сариқ чой ҳам етиштирилади. Шунингдек, чойнинг улун ва пуэра турлари ҳам бор. Чой етиштириш бўйича Ҳиндистон иккинчи ўринда туради. Бу мамлакатда асосан қора чой етиштирилиб, чойнинг катта қисми экспорт қилинади. Цейлон чойлари билан машҳур Шри-Ланка ҳиссасига жаҳондаги чойларнинг 9—10 фоизи тўғри келади. Японияда асосан кўк чой етиштирилади. Асосий қисми мамлакат ичида истеъмол қилинса, қолганлари АҚШ ва Европа мамлакатларига экспорт қилинади. Ҳиндихитой минтақасида асосан Вьетнам ва Индонезия чой етиштиради. Африкада эса Кениядан ташқари Уганда, Бурунди, Камерун, Малави, Мавритания, Мозамбик, Руанда, Жанубий Африка Республикаси, Зимбабведа ҳам 19 асрдан бери фақат қора чой етиштириб келинади. Бу давлатлардан ташқари яна ўнлаб мамлакатларда чой етиштирилади.

Ўзбек халқида чойларни совутиб ичиш билан боғлиқ ҳодисалар ҳам учраб туради. Бу соғлиқ учун турган-битгани зарар экани исботланди. Чунки дамланган чой ярим соат ўтар-ўтмас нафақат таъмини, балки барча фойдали жиҳатларини йўқотади. Агар туриб қолган чой истеъмол қилинса, у ҳолда асаб бузилишларига олиб келар ва ошқозон ҳамда тишларда муаммолар туғдирар экан. Ошқозон яллиғланиши ва ошқозон ярасига айнан туриб қолган чойлар сабаб бўлади. Шу билан бирга чой ёки қаҳвани иссиқ ҳолда ичиш ҳам тавсия этилмайди.

Ўзбекистонда чой ичиш миллий маданиятнинг таркибий қисмига айланган. Бирор-бир ўтириш чойсиз кечмайди. Овқатдан олдин чой узатилади. Таом истеъмолидан кейин ҳам чой ичилади. Биргаликда чойхўрлик ўзбекларнинг қадимий анъанасидир. Бу - одамларни бир-бирига яқинлаштиришга, ўзаро ҳурматга хизмат қилади. Минтақаларга қараб одамлар кўк ёки қора чой ичишади. Маърака ва маросимларда чой асосан кичиклар томонидан пиёлаларга қуйилиб, катталарга узатилади. Ўзбекларда чой дамлашнинг бошқа халқлардан фарқли жиҳати бор. Чойнакка дамланган чой уч марта пиёлага қуйилиб, яна чойнакка қайтарилади. “Шу тариқа чой яхши дамланади”, деган қарашлар бор. Бир қатор минтақаларда пиёла тўлдирилган ҳолда меҳмонларга узатилса, Тошкентда пиёланинг ярмисигача чой қуйилади. Яқин-яқингача чойга сут қўшиларди (ширчой). Чойга сут қўшиш одати қишлоқ оилаларида ҳамон сақланиб қолган. Чойга мураббо, лимон ва шакар қўшиб ичиш ҳам урфга айланган. Шуниси эътиборлики, хитойликлар чойга шакар қўшмайди. Уларнинг фикрича, бу чойнинг таъмини ўзгартириб юборар экан.

Марказий Осиё минтақасига чой 19 асрларда кириб келган. “Унгача аждодларимиз нима ичишган?”, деган савол туғилиши мумкин. Сақланиб қолган урф-одатлар таҳлил қилинса, яқин-яқингача аждодлар ёзин-қишин мевалардан тайёрланган шарбат ичишган. Қишда олма, шафтоли, ўрик, гилос, олча ва бошқа мевалардан тайёрланган қоқилар қайнатилиб ичилган. Бу инсонларнинг организимга анча фойдали бўлган. Турли касалликларнинг олдини олган. Болалар соғлом бўлган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 85
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 83
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 205
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 320
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 165
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 282
  • Сўнгги янгиликлар
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 0
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 0
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 0
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 0
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 0
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 8
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 23
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 13
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 85
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 20
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 79
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 85
  • Бўлимлар