«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 13:20
ЎЗO‘Z

Billboard Music Awards анжуманида Адель бош соврин соҳибаси бўлди

23 мая, 12:01 7 747 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Billboard Music Awards анжуманида Адель бош соврин соҳибаси бўлди Британиялик қўшиқчи Адель Billboard Music Awards мусиқий мукофот топшириш маросимида бош соврин - "Йилнинг энг яхши артисти" учун мукофотни қўлга киритди. 24-марта ўтказилган нуфузли мукофотни топшириш маросими 22 май куни Лас-Вегасда (Невада штати) бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар берди.

Гастроль сафарлари сабаб мазкур маросимда иштирок эта олмаган Аделнинг саккизта мукофотга номзоди қўйилган. Адель шулардан бештасини қўлга киритди, у "Энг яхши аёл қўшиқчи" ва "Billboard 200 чартининг энг яхши альбоми" йўналишида ҳам ғолиб бўлди. "Billboard 200 чартининг энг яхши альбоми" мукофоти британиялик қўшиқчининг ўтган йили энг кўп сотилган "25" пластинкаси учун берилди.

Номзодлар сони бўйича The Weeknd (Канада) рекорд натижа қайд этди, мукофотни қўлга киритганлар орасида ҳам унинг ўзи биринчиликни қўлга киритди. У 19та йўналишдаги мукофотдан саккизтасига сазовор бўлди.

"Энг яхши эркак қўшиқчи" йўналишида канадалик Жастин Бибер ғолиб бўлиб, у ўз ватандоши Дрейк, Эд Ширан, Фетти Вапани ортда қолдирди. Фетти Вапа "Энг яхши янги артист" йўналишида ғалаба қозонди. Ёш юлдуз Тейлор Свифт учун эса бу маросим кутилганидек натижа бермади, у саккизта номзоди қўйилган йўналишдан фақат биттасидагина етакчилик қилиб, "Энг яхши гастроль сафарлари учун" совринига эга бўлди.

"Энг яхши дуэт ёки гуруҳ" йўналишида эса мукофот Британиянинг One Direction жамоасига топширилди. "Энг яхши рок қўшиқчи" йўналишида биринчилик "Twenty One Pilots"га насиб этди, уларнинг Blurryface пластинкаси "Йилнинг энг яхши рок альбоми" бўлди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 19
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 118
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 340
  • Оғир вазиятда Лолани қўллаб-қувватлаймиз! Фақат... 21 апр, 19:09 1 104
  • Чингиз Айтматов боши узра қора булутлар ёки қасам билан мустаҳкамланган қарз 21 апр, 17:24 307
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 376
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 0
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 1
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 2
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 275
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Бўлимлар