«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2024, 01:10
ЎЗO‘Z

Халқ табобатида синалган усуллар билан қазғоқдан халос бўламиз

19 мая, 11:57 16 157 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Халқ табобатида синалган усуллар билан қазғоқдан халос бўламиз Кўйлагингиз ёқасига, елкангизга тўкилган қазғоқлар ҳақида нима дейиш мумкин? Аёллар қанчалик гўзал бўлишга ҳаракат қилишмасин, қазғоқлар уларнинг ҳаракатларини пучга чиқаради. Бундан соч турмагингиз пала-партишдай, кийимларингиз эса ифлосдай кўринади. Қазғоқнинг пайдо бўлишига соч илдизидаги ёғли муҳитда юзага келган замбуруғлар сабаб бўлади. Улар сабабли тери ҳужайралари ҳалок бўлиб, қуриб қолади ва эгаларининг елкаларига тўкилади. Қазғоқни нафақат тиббий дори-дармонлар, балки халқ табобатидан фойдаланиш йўли орқали ҳам даволаш мумкин. Қазғоққа қарши ишлатиладиган шампунлар, махсус зардоблар, никотин кислотаси ёрдамида унга курашиш мумкин. Аммо бу воситалар қанчалик фойдали бўлмасин, тез-тез алмаштиришга тўғри келади, дейилади "Даракчи" нашрида.

Сочларни чайиш

Сочларни икки қайта ювгач, сирка аралаштирилган нордон сувда чайинг. Сирка бўлмаган тақдирда лимон шарбатидан ҳам фойдаланишингиз мумкин, уни тўртта лимон цедрасидан тайёрлаш мумкин. Лимон цедраси майдаланиб, бир литр сувга қўшилади ва ярим соат қайнатилади. Қайнаб, совитилгач, тиндирилган қайнатмада соч чайилади.

Соч чайиш учун қичитқи ўт ва пиёз пўчоғидан ҳам дамлама тайёрлаш мумкин. 1 стакан қайноқ сувга 1 ош қошиқ қичитқи ўт солинади. Дамлама совигандан кейин сиздириб олинади ва соч чайилади. Пиёзли дамлама учун 50 грамм пиёз пўчоғи 1 литр қайноқ сувга солинади. Бу дамламалар нафақат қазғоқни йўқ қилади, балки сочнинг ялтираб туришига ҳам сабаб бўлади.

Соч учун ниқоб

Энг оддий ниқоб учун 6 чой қошиқ сув ва 2 чой қошиқ сирка олинади. Бу аралашма ухлаш олдидан сочга суртилиб, целлофан пакет кийилади ва ўраб қўйилади. Уйғонгандан кейин сочингизни ювишингиз мумкин.

Бундан ташқари ниқоб учун календулали ниқобдан ҳам фойдаланиш мумкин. У бошқа суртилгандан кейин 30 дақиқа туриши лозим.

Қазғоқни йўқотишда сут маҳсулотлари ҳам ёрдам беради. Қатиқ ёки кефирни ярим соатга бошга суртиб қўйиш, кейин ханталли дамлама билан чайиш лозим (1литр сувга 1 ош қошиқ хантал солинади).

Агар қазғоқ қуруқ бўладиган бўлса, зайтун ёғидан фойдаланиш мумкин. Бундай ниқобни тайёрлаш учун 4 ош қошиқ зайтун ёғи ва яримта лимон шарбати керак бўлади. Ниқоб суртилгандан 15 дақиқа ўтгач, ювиб ташланади ва бош массаж қилинади.

Навбатдаги ниқоб учун сизга косметик лой ва сирка керак бўлади.

Ўн ош қошиқ косметик лойга 4 ош қошиқ сирка қўшилади. Маҳсулотлар бир хил эритма ҳолига келгунга қадар аралаштирилади. Агар аралашма суюқ бўладиган бўлса, яна лой, мабодо қуюқ бўладиган бўлса сиркадан кўпроқ қўшинг.

Сочингизни шампунь билан яхшилаб ювгандан кейин лойли пюрени бошингизга суртинг ва целлофан пакет кийиб, 20-30 дақиқа ўтиринг, кейин ювиб ташланг.
Сирканинг ҳидини кетказиш учун сочингизни қайта-қайта ювиб, севимли атирингиздан бирини сепиб олинг. Қазғоқ ва қичишиш бир зумда йўқ бўлади.

Сочлар соғлом бўлиши учун овқатланиш рационига ҳам катта эътибор бериш лозим. Қовурилган, ёғли, аччиқ таомлар ва спиртли ичимликлар ҳам унга ёмон таъсир қилади. Кўпроқ сабзавот, ёнғоқ, балиқ, витамин, мол гўшти ва сут маҳсулотларини истеъмол қилинг. Бундай саъй-ҳаракатларингиз кўп куттирмайди, у тезда ўз самарасини беради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 21
  • Баҳорда тез-тез истеъмол қилиш тавсия этиладиган темир моддасига бой маҳсулотлар 09 апр, 20:53 208
  • Гаджетлар ижодий фикрлаш ва диққатни жамлашга салбий таъсир қиладими? 09 апр, 17:15 43
  • Эндокринолог: бундай аломатлар кузатилса, зудлик билан гормонларни текширтириш лозим 06 апр, 13:23 179
  • Кимёвий тозалаш воситалари хотира сустлашишига олиб келиши аниқланди 03 апр, 15:00 58
  • Ёшартирувчи ўсимлик: ҳар куни селдерей шарбатини ичишнинг фойда ва зарарлари 03 апр, 12:11 145
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иорданияда Эрон ҳужуми пайтида уриб туширилган ракеталар интернетда сотувга қўйилди 17 апр, 00:39 0
  • Испанлар Файзуллаевга эътибор қаратди... 17 апр, 00:30 0
  • Машҳур жарроҳ Тимур Ҳайдаров клиникасида тинтув ўтказилди, жиноят иши очилди 17 апр, 00:23 1
  • ЦСКА Аббосбек Файзуллаев гол урган ўйинда “Балтика”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 17 апр, 00:04 0
  • Ню-Йоркда Доналд Трамп устидан жиноий суд жараёни бошланди 16 апр, 23:59 2
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 21
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 70
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 65
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 51
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 37
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 110
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 211
  • Бўлимлар