«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 14:07
ЎЗO‘Z

Германиялик нафақахўр учинчи Рейх даврига оид атом бомбасини топганини даъво қилмоқда

18 мая, 21:27 8 003 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Германиялик нафақахўр учинчи Рейх даврига оид атом бомбасини топганини даъво қилмоқда Муҳандис Петер Лор, иккинчи жаҳон уруши даврида немис аскарлари томонидан яширилган атом бомбаларини топганини таъкидламоқда. Ядро қуроли, Тюрингиядаги Йонас тоғли воҳасида аниқланган, деб хабар бермоқда "Кун" нашри.

Умуман Лор қидириш ишлари вақтида бешта металл предметга дуч келган. Унинг ишонч билан таъкидлашича, топилган нарсаларнинг иккитаси оммавий қирғин қуроли ҳисобланади. Улар иккинчи жаҳон уруши даври охирларида атайлаб яшириб қўйилган.

Пенсионер топилмаларни 3D-радар воситасида қайта ўргангач, шундай тўхтамга келган. Лорнинг огоҳ этишича, мазкур қуроллар хавфли бўлиб, ядро фожиасини келтириб чиқариши мумкин.
«Агар ядро зарралари тарқалишига йўл қўйилса, Европада иккинчи Чернобиль юз беради», — деб хавотир билдирган Петер Лор.

Айтиш жоизки, ушбу хабар Учинчи рейх аскарлари эга бўлган атом қуроли хақидаги биринчи ахборот эмас. Йонас водийсида ғорлар, бункерлар ва омборхоналар тизими яширилган бўлиб, у минглаб асирлар меҳнати эвазига барпо этилган.
У ерда ишлаган барча маҳбусларни америкаликлар 1945 йил апрелида озод этган эди. Шундан сўнг, Йонас яқинидаги Ордруф шаҳрида қўлга киритилган маълумотлар 100 йилга махфийлаштирилган.
Ўтган йили, "Адольф Гитлернинг атом бомбаси" номли ҳужжатли фильм ижодкорлари турли гувоҳларнинг сўзларига таянган ҳолда, Учинчи рейх атом бомбаси яратишга жуда яқин қолганини кўрсатмоқчи бўлишганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 0
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 49
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 38
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 88
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 124
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 49
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 38
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 22
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 102
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 88
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 236
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 124
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 121
  • Бўлимлар