«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 23:53
ЎЗO‘Z

Лола Каримова-Тиллаева Global Gift фонди мукофоти билан тақдирланди

15 мая, 23:02 11 030 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Лола Каримова-Тиллаева Global Gift фонди мукофоти билан тақдирланди Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг кичик қизи, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили, "Sen Yolg’iz Emassan" хайрия фонди ва Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Васийлик кенгашларининг раиси Лола Каримова-Тиллаева Global Gift жамғармаси томонидан махсус гуманитар мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда унинг ўзи инстаграмдаги саҳифаси орқали маълум қилган, дейилади "Кун" нашрида.

Унга мукофот Канн шаҳрида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган маросим вақтида топширилган.

Global Gift Foundation вакили Лола Каримова-Тиллаева ҳамда унинг раҳбарлигидаги "Sen Yolg’iz Emassan" хайрия фонди ва Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Васийлик кенгашларининг муҳтож оилалар ҳамда болаларга кўрсатибк келаётган хайрия ёрдамларини алоҳида таъкидлаган.

Global Gift фондининг гуманитар мукофоти кенг хайрия фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга тақдим этилади.

“Ушбу мукофотга сазовор бўлиш мен учун жуда катта шарафдир. Бу нафақат мен, балки Ўзбекистондаги Меҳрибонлик уйларида тарбияланувчи болажонлар ҳаётини яхшилашга ҳамда махсус эҳтиёжли болаларга кўмак бериб уларнинг имкониятларини оширишга ўзларини бахшида этган инсонлар ҳаракатларини тан олувчи мукофотдир. Бу бизнинг ишимизда кишига катта далда ва дастак манбаидир,” деб ўтди Каримова-Тиллаева тақдирлаш маросимида.

Лола Каримова-Тиллаева Ўзбекистондаги иккита хайрия ташкилотларига бошчилик қилади.

"Sen Yolg’iz Emassan" хайрия фонди Лола Каримова-Тиллаева томонидан 2002 йилда Ўзбекистондаги ота-она қарамоғисиз қолган болаларга ёрдам бериш мақсадида ташкил этилган. Орадан икки йил ўтгач, 2004 йилда Каримова-Тиллаева хоним имконияти чекланган болаларга даволаш ва таълим соҳаларида ёрдам берувчи хайрия ташкилоти - Республика болалар ижтимоий мослашуви марказига асос солди.

"Sen Yolg’iz Emassan" хайрия фонди Ўзбекистондаги бир қатор меҳрибонлик уйларида таъмирлаш, капитал реконструкция, қурилиш ва тубдан жиҳозлаш ишларини олиб борди, натижада ушбу меҳрибонлик уйларида болаларнинг яшаши, ҳар томонлама ривожланиши ҳамда таълим олиши учун зарур бўлган барча шароитлар яратилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 28
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 36
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 30
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 192
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 215
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 0
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 1
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 28
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 57
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 36
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 56
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 56
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 45
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 54
  • Бўлимлар