«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:25
ЎЗO‘Z

Райҳоннинг шифобахш хоссалари

14 мая, 21:54 50 787 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Райҳоннинг шифобахш хоссалари РАЙҲОН(Ocimum) — лабгулдошлар оиласига мансуб бир йиллик ўтлар, чала ва паст бўйли буталар туркуми; манзарали, доривор ва зиравор экин. 60 (айрим маълумотларга кўра, 150) тури тропик ва субтропик минтақаларда ўсади. Эвгенол Райҳон (O.gratissimum) тури Жанубий Африка, Ҳиндистон, Шри Ланка, Грузия, Россиянинг Краснодар ўлкаси жанубида (оз миқдорда) бир йиллик экин сифатида экилади. Иссиқсевар, намсевар, ёруғсевар, қурғоқчиликка чидамли ўсимлик. Барги йирик, тухумсимон, гуллари оқ ёки пушти, райҳон поя ва новдалари ичида бошоқсимон тўпгулга йиғилган. Яшил массаси таркибида 0,3% эфир мойи бор (эфир мойининг 70% ини атир-упа, озиқ-овқат саноати ва тиббиётида ишлатиладиган эвгенол моддаси ташкил этади). Уруғи эрта баҳорда иссиқхона ва парникларга сепилади, далага кўчат қилиб экилади. Ҳосилдорлиги 40—80 ц/га кўк масса. Жанубий Осиёдан келиб чиққан O.basilicum (оддий райҳон) тури Ўзбекистонда манзарали, ошкўк ва зиравор экин сифатида ўстирилади. Бўйи 25— 40 см, гултожиси 2 лабли, май-октябрь ойларида гуллаб уруғлайди, кўчат қилиб экилади. Баргининг ранги ва ўсимлик шаклига қараб оқ райҳон, ош райҳон, сада райҳон, қора райҳон, ҳожи райҳон каби хилларга бўлинади. Уларнинг 300 дан ортиқ нави бор.

Кимёвий таркиби

Ўсимликнинг ерусти кўкат қисмида 1-1,5% эфир мойи, 6% гача хушбўй моддалар, гликозидлар, сапонинлар, минерал моддалар, аскорбин кислотаси, қанд, бириктирувчи модда, оқсил, Р витамини, А провитамини ва камфора бор.

Райҳон — қадимий ўсимлик. Унинг номи ҳам “хушбўй ҳид таратувчи” маъносини беради. Бу кўкатни барчамиз хуш кўрамиз. Шоирлар унга бағишлаб шеърлар битишган. Юртимизда райҳоннинг яна бир тури жамбил ҳам етиштирилади. Райҳоннинг барча турлари турли таомларга, салатларга қўшиб истеъмол қилинади.

Даволаш мақсадида унинг ҳамма қисмлари — илдизи, танаси, шохчалари ва барглари ишлатилади. Халқ табобатида кенг фойдаланилади. Кўкатининг дамламаси гастрит, колит, пиелитда, кўкйўталда йўталга қарши восита сифатида, неврозда, бош оғриғида, бронхиал астмада, ичак ва жигар иллатларида, қорин дам бўлишида, иштаҳа йўқолганида, қон босими пасайганида, буйрак ва қовуқ шамоллашларида, умумий шамоллаш ва тумовда, шунингдек эмизикли оналарда кўкрак сути ажралишини яхшилашда истеъмол қилинади. Барглари дамламаси ангина ва стоматитда ғарғара қилиб оғизни чайиб ишлатилади. Безгакка қарши восита сифатида ичиш тавсия этилади.

Райҳон ўсимлиги қайнатмаси, тиш оғриғида, стоматитда, ангинада оғриқни қолдириш воситаси сифатида оғиз бўшлиғини ғарғара қилиш, битиши қийин турли яраларда малҳам сифатида докани қайнатмада ҳўллаб қўйиш тавсия этилади. Янги узиб олинган райҳон барглари шарбати қулоқ шамоллашида, экземада ва битиши қийин яраларда тавсия этилади.

Райҳондан фойдаланиш

Амалдарайҳоннинг ҳамма қисмларидан илдизидан тортиб то баргларигача кенг фойдаланилади. Пазандаликда — унинг барглари ажойиб зиравор.

Бу ўсимликни консервалаш саноатида ҳам ишлатилади.

Ўсимлик камфара, эвгенол, эфир мойи олиш манбаидир. Бу маҳсулотлар озиқ-овқат саноатида, пардоз-андоз воситалари ишлаб чиқаришда хушбўйлик берувчи восита сифатида ишлатилади. Яна у хушбўй ванилин олинадиган хом ашёдир.

Райҳоннинг шифобахш хоссалари

Райҳонни ҳақли равишда хонаки дори-дармонлар манбаи деб аташ мумкин. Агар у гултувакда хонангиз деразасида ўсаётган бўлса, инфекция ва турли шамоллаш касалликларидан ҳимоянгиз таъминланган деб ҳисоблаш мумкин. Вирусларга, инфекцияларга ва микробларга қарши курашувчанлик хоссалари туфайли, у табиий антибиотик восита деб тан олинган.

Бу табиий шифобахш восита киши оғиз бўшлиғида мавжуд бўлган микробларнинг 99 % ини йўқ қилиш хусусиятига эга. У тишларда йиғилган тош, кариесга қарши курашчан синалган воситадир. Унинг қайнатма ва дамламаси милкларни ҳам мустаҳкамлайди.

Таркибидаги фойдали ва шифобахш моддалар сабабидан у кишидаги турли бош оғриқларни даволайди. Бундай бош оғриғи мигренми, қон босими натижасими ёки шамоллашдан келиб чиққанми, бунинг фарқи йўқ.

Райҳон дамламаси йўтални қолдиришда, айниқса кўкйўталда, чиройли кутилган натижа беради. Райҳон инсонда ўпка ва нафас йўлларидаги турли хасталикларни даволашда ҳам яхши восита. Ундан ҳатто сил касаллигини даволашда фойдаланилади.

Райҳонда мавжуд бўлган шифобахш моддалар ёмон холестеринни бартараф қилувчи воситадир. Шунинг учун бу ўсимликни юрак хасталиги бор кишилар учун овқат таркибига қўшиш тавсия этилади.

Райҳон ёрдамида буйракдаги тошларга қарши курашиш ҳам мумкин. Унинг таркибидаги моддалар пешоб ҳайдаш хусусиятига эга бўлиб, ўтказилган тадқиқотлар буйракларда пайдо бўлган тошларни эритиб юборишини исботлаган. Ўсимликнинг оғриқ қолдириш хоссаси буйрак санчиб оғришини бартараф этади.

Райҳон барглари қайнатиб тиндирилган дамламаси гастрит, колит, метеоризм (қорин дам бўлишида) ичилади ва бу яхши натижа беради.

У асаб тизимини тинчлантиради, тушкунликка барҳам беради, иммун тизимини мустаҳкамлайди. Ўтказилган илмий тадқиқотлар райҳон истеъмол қилиш ёмон шишлар ўсишини ва ОИТС ривожланишини тўхтатишини кўрсатган.

Бу ажойиб ўсимлик радиация таъсири оқибатларини даволашда ҳам қўл келади. Уни мунтазам истеъмол қилиш, ҳатто чечакка қарши вакцина сифатида хизмат қилади.

Райҳоннинг фойдалари

Шубҳасиз, райҳоннинг киши организми учун фойдалари чексиз, чунки у жуда кўп турдаги ва катта миқдорда фойдали моддаларга ва мислсиз шифобахш хоссаларга эга. У турли касалликларнинг олдини олиш ва даволашда ишлатилади. Шунингдек, райҳоннинг организмни умумий мустаҳкамлашда фойдаси катта, у куч-қувватни тиклайди. Уни янги узилган, қуритилган, қайнатма ва дамлама шаклида истеъмол қилинади. Қуритилган ҳолда у ўзининг кўпгина фойдали хоссаларини йўқотади, шунинг учун унинг янги узилган баргларини истеъмол қилиш афзал.

Райҳоннинг хоссалари:

* Силлиқ мускулли органлар (меъда-ичак, жинсий аъзолар, қон томирлари)нинг қисқариши (спазм)ни бўшаштирувчи восита.

* Турли микроблар ва вирусларга барҳам берувчи ўсимлик.

* Жароҳатни битирувчи восита.

* Саломатликни умумий мустаҳкамловчи табиий шифобахш ўсимлик.

* Шамоллашга қарши фойдали восита.

* Пешоб ҳайдовчи восита.

Райҳоннинг инсон саломатлигига ижобий таъсирлари

Райҳондаги катта миқдорда мавжуд бўлган фойдали шифобахш витаминлар эркакларнинг ҳам аёлларнинг ҳам пешоб йўллари шамоллаш касалликларини даволашда асос бўлиб хизмат қилади. Эмизикли оналарда сут миқдорини кўпайтиришда янги узилган райҳон баргларидан дамланган чой ичиш ажойиб фойдали воситадир. Бундан ташқари райҳон инсон организми барча аъзоларида қон айланишини яхшилайди, киши соғлиғини мустаҳкамлайди.

Буйрак касалликларида

Райҳон ажойиб пешоб ҳайдовчи воситадир, ортиқча пешоб кислотасини чиқариб юборади, бу кўкат пайдо бўлаётган кичик тошларни эритиб, оғриқни пасайтиради. Бундан ташқари, уни мунтазам истеъмол қилиш кишида пешоб йўллари тизими фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.

Райҳоннинг асаб, юрак-қон томирлари касалликларида фойдалари

Райҳон асаб тизими фаолиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. У кишида асабийлашув ва хавотирни пасайтиради, толиқишни бартараф этади, инсон организмида вужудга келган асабийлик ҳолати салбий таъсирини камайтиради. Бу ўсимликни истеъмол қилиш бош оғриғида ҳам яхши фойда беради, юракда бўладиган оғриқни пасайтиради. Ўсимликдаги минераллар инсон юраги тўқималари фаолиятини сезиларли яхшилайди ва артериал қон босимини меъёрига келтиради. Ўсимлик баргларидаги темир моддаси организмни кислород билан тўйинтириб, иммунитетни кўтаради.

Инсон саломатлигини умумий мустаҳкамловчи восита

Райҳоннинг умумий мустаҳкамловчи хоссалари инсон организми фаолиятини сезиларли яхшилайди. Айтиб ўтилганидек, иммунитетни мустаҳкамлайди. Оғир жароҳатлар ва тиббий жарроҳлик амалиётларини бошдан кечирилганда, уни истеъмол қилиш тавсия этилади. Райҳонни мунтазам истеъмол қилиш — қон томирлари учун яхши фойда беради, уларнинг ҳолати сезиларли яхшиланади, ўсимлик тирноқ ва соч ўсишига ҳам ёрдам беради. Организм қартайишининг олдини олади. Камкалориялигидан ортиқча вазнли кишиларга ҳам тавсия этилади, бадандаги ортиқча ёғни яхши эритади, қорин дам бўлишини бартараф этади. Шунингдек, жароҳатлар битишини тезлаштиради, аллергик тери касалликлари (дерматит) хуружини пасайтиради.

Нафас йўллари касалликларида

Райҳон таркибида катта миқдорда мавжуд бўлганэфир мойлари ва витамин нафас йўллари бир қатор хасталикларини даволашда ҳам ёрдам беради. Ўпканинг турли хил шамоллашларида, бронх йўллари касалликларида ҳам фойдали шифобахш воситадир. Шунингдек, у турли юқумли касалликлар ва шамоллашларга қарши курашиш хусусиятига эга. Райҳон истеъмол қилинаётган антибиотиклар таъсирини янада яхшилайди. Ундан турли дамлама, ингаляция, компресс ва дока ҳўллаб малҳам воситаси сифатида ҳам фойдаланиш мумкин.

Райҳоннинг зарарлари

* Ҳомиладор аёлларга райҳон истеъмол қилиш қатъиян ман этилади (бу ҳомилани барвақт тушишига олиб келиши мумкин).

* Эмизикли оналар райҳонни суистеъмол қилишдан ўзларини тийишлари лозим.

* Мактабгача ёшдаги болаларга райҳонни истеъмол қилиш учун бериш мақсадга мувофиқ бўлмайди.

Шубҳасиз райҳоннинг фойдаси, биринчи навбатда унинг ажойиб шифобахш хусусиятларида. Шунинг учун ҳам райҳонни истеъмол қилишда оқилона йўл тутинг ва саломат бўлинг!

Манба: муслим.уз




Мавзуга оид янгиликлар
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 77
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 109
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 224
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 95
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 313
  • Қуруқ йўтални юмшатишда ёрдам берадиган учта халқона усул 22 апр, 15:13 139
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар