«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 11:59
ЎЗO‘Z

Солиқ тўловчилар учун my.soliq.uz интернет портали ҳамда “Soliq” мобиль иловаси ишга тушди

13 мая, 17:53 16 698 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Солиқ тўловчилар учун my.soliq.uz интернет портали ҳамда “Soliq” мобиль иловаси ишга тушди Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида солиқ тўловчилар учун яратилаётган янги қулайликлар ҳақида республика видеосеминари бўлиб ўтди. Унда янги ишга туширилган электрон солиқ хизматлари my.soliq.uz порталининг имкониятлари тақдим этилди. Бу ҳақда “Кун” нашри хабар бермоқда.

Порталда электрон давлат хизматлари интерактив ва ахборот давлат хизматларига ажратилган. Хизматлар йўналишига кўра “мурожаатлар юбориш”, “солиқларни тўлаш”, “маълумотномалар олиш”, “ҳисобга қўйиш” каби гуруҳларга бўлинган.

Давлат солиқ қўмитасининг 31 электрон давлат хизмати, шу жумладан, 18 интерактив ва 13 ахборот хизмати электрон солиқ хизматлари порталига жойлаштирилган. Бундан ташқари, 27 турдаги очиқ маълумотлардан ҳам фойдаланиш имконияти яратилган.

Порталда солиқ мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ барча масалаларни электрон шаклда ҳал этишга мўлжалланган юридик ва жисмоний шахсларнинг “шахсий кабинет”лари янада қулай кўринишда. Бундан ташқари, якка тартибдаги тадбиркорлар учун алоҳида “шахсий кабинет” жорий этилган.

Порталда солиқларни мустақил равишда ҳисоблаб чиқариш, ҳисобот ва солиқ декларацияларини юбориш, расмий тушунтиришлар ва 14 турдаги маълумотномаларни олиш мумкин. Корхонанинг ҳисобрақамига қўйилган инкассо топшириқномалари рўйхати билан танишиш, солиқларни онлайн режимида тўлаш, корхонага юборилган огоҳлантириш хабарномалари тўғрисида тезкор хабардор бўлиш, фуқароларга ҳисобланган суғурта бадалларини кўриш каби ўнлаб янги имкониятлар яратилган.

Барча турдаги солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни онлайн режимида тўлаш тизими 24 соат давомида узлуксиз ва бепул ишлайди. Бу имкониятдан 110 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъекти фойдаланиб, 882 миллиард сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар масофадан туриб тўланган. Жорий йилнинг 1 майидан бошлаб яна бир янгилик жорий этилди: корхона ва ташкилотларда ишловчи ходимларнинг мол-мулк ва ер солиқларидан бўлган қарздорлиги ёки жорий йил учун ҳисобланган солиқларни “шахсий кабинет” орқали онлайн тўлаш имконияти яратилган.

Интерактив хизматлар ёрдамида жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиқларини “Cliсk”, “MВank” ҳамда “U-Pay” хизматлари орқали тўлаши ортиқча оворагарчиликдан халос этади. Шу пайтгача ушбу замонавий тўлов усулларидан 15 мингдан ортиқ солиқ тўловчи фойдаланиб, жами 700 миллион сўмлик солиқлар электрон шаклда тўланган.

Замонавий смартфон ва планшетлар учун фойдаланишга мўлжалланган “Soliq” мобиль иловаси ёрдамида Давлат солиқ қўмитасининг 15 турдаги интерактив хизмат турларидан тез, осон ва қулай шаклда фойдаланиш мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 228
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 52
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 146
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 0
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 0
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 0
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 93
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 72
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 75
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 69
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 67
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 99
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 44
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 148
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 276
  • Бўлимлар