«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 18:35
ЎЗO‘Z

Энг «уйқучи» мамлакат номи эълон қилинди

12 мая, 13:17 8 274 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Энг «уйқучи» мамлакат номи эълон қилинди Америкалик математиклар смартфондаги дастур ёрдамида дунёнинг 100та мамлакатидан мингга яқин инсонларнинг уйқу борасидаги маълумотларини ўрганиб чиқишди. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар берди.

Маълум бўлишича, энг «уйқучи» мамлакат Нидерландия бўлиб, у ерда, асосан, аёллар эркакларга нисбатан кўпроқ ухлашар экан.

Мичиган университетининг математиклари Даниэль Форжер ва Оливия Вальх икки йил муқаддам сайёҳларга жетлаг (вақт минтақасининг ўзгариш хасталиги)га қарши курашишда ёрдам берувчи Entrain дастурини ишга туширишди. Кейинчалик мазкур дастур орқали математиклар дунё бўйлаб минглаб инсонларнинг кун тартиби тўғрисидаги маълумотларни тўплашди.

Тадқиқотчилар вақтни кўпроқ уйқуга сарфлаш кўп ҳолларда ярим тунгача ишлаш зарурияти ёки дўстлар даврасида кечани ўтказиш каби ижтимоий сабабларга боғлиқ, деган хулосага келишди. Уйғониш эса инсоннинг индивидуаль биоритмларига боғлиқ экан. Шу сабабли, баъзан киши кечгача уйғоқ юриб, тонгда мириқиб дам оламан, деган ҳаёлга алданиб қолади.

Шунингдек, олимлар аёллар эркакларга нисбатан ўртача ҳисобда 30 дақиқага кўпроқ ухлашини аниқлашди. Ўрта ёшдаги эркаклар энг кам ухлашар экан — уларнинг ухлаш давомийлиги суткасига етти-саккиз соатли одатий уйқудан камроқ даражани кўрсатди.

Энг «уйқучи» мамлакат Нидерландия бўлиб, мамлакат аҳолиси ўртача 8 соат 12 дақиқа ухлашар экан. Улар уйқуга деярли 7 соат 24 дақиқа вақт ажратувчи Япония ва Сингапурликлардан 45 дақиқа кўпроқ дам олишлари маълум бўлди.

Оливия Вальх қайд этишича, кўп ҳолларда инсонлар дам олиш тушунчасини тўғри англамай туриб, олти соатли уйқу билан ҳам яшаш мумкин, деб ҳисоблашади. Олимларнинг айтишича, уйқусизлик ҳолатидан бир неча кун ўтгач, карахт юрган кишини мастликнинг енгил даражаси билан таққослаш мумкин.

«Энг аянчлиси, одамлар уйқусираган ҳолда кундаликдаги ўз вазифаларини уддалай оламан, деб ўйлашади. Аслида эса бу каби вазиятларда инсон репродуктив саломатлиги кескин даражада ёмонлашади, киши эса буни сезмайди», — дея огоҳлантирди Оливия Вальх.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 0
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 36
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 176
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 246
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 52
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 31
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 1
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 16
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 44
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 72
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 57
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 74
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 113
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 30
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 67
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 36
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 176
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 46
  • Бўлимлар