«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 16:23
ЎЗO‘Z

Ўзбек киносининг энг қиммат фильми премьерага тайёр. Фильмнинг яралишига ишонишмаганди! (ФОТО)

08 мая, 00:02 12 446 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбек киносининг энг қиммат фильми премьерага тайёр. Фильмнинг яралишига ишонишмаганди! (ФОТО) Ўзбек киносида туб бурулиш ясашни мақсад қилган режиссёр Акбар Бектурдиев ўзбек кино тарихидаги энг қиммат фильмни суратга олди.

Бунгача Рустам Саъдиевнинг катта шов-шувларга сабаб бўлган «Барон» фильми 1,5 млрд сўмлик маблағга суратга олинган эди. «Ойқиз эртаги» эса «Барон»дан 100 млнга қиммат, яъни фильм бюджети 1,6 млрд сўмни ташкил қилди.

Шундай қилиб, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги сўнгги йилларда Марказий Осиёда илк бора тарихий эртак жанрига қўл уриб, “Ойқиз эртаги” номли фильмни суратга олганлигини эълон қилди.

Ёш кинорежиссёр Акбар Бертурдиевга ишониб топширилган мазкур картина саноқлик кунларда катта экранларга чиқиш арафасида.

Акбар Бектурдиевнинг бу галги фильми билан унинг номи нафақат тан олинганлар қаторига қўйилади балки тарихда ҳам қолиши мумкин.

“Сценарийни ёзиб, бадиий кенгашга топширганимизда шу фильмни “Ўзбекфильм”да яратиш мумкинми, ўзингни кўзинг етяптими, яна бир ўйлаб кўрасанми, деган саволлар ҳам бўлди. Олдимизда иккита йўл бор эди ёки ҳақиқаттан ҳам шу ишни жуда ажойиб қилиш керак ёки умуман қилмаслик керак. Ўша вақтда яъни сценарийни топширган вақтимизда ўзимизга ишончимиз баланд бўлгани учун фикримиздан қайтмадик”, – дейди фильм режиссёри Акбар Бектурдиев.

Ҳақли савол туғилади нима учун фильмга шунча маблағ сарфланди. Бунга эса режиссёрнинг жавоби қуйидагича бўлди:

“Маиший ҳаётимиз ҳақида фильм суратга олсак ҳам бир актёрнинг либоси учун анча маблағ сарфланади. Бу фильмда эса юзлаб актёрлар учун махсус тарихий либослар тайёрланди. Бу кийимлар уларнинг образи, характери, типажидан келиб чиқилиб яратилди, ҳаттоки қуролининг сопигача ўйланди. Бу учун жуда катта маблағ, вақт керак бўлди. Фильм тайёргарлик жараёни, декорациялар қуриш, фильмдаги махсус эфектлар ва монтаж жараёни ҳам яхшигина вақт ва маблағни талаб қилди. Бундан ташқари ушбу фильмни энг сўнгги техникалар билан юқори даражада ишлашга эришдик. Фильмни 4К форматда суратга олдик, Dolby Surround 5.1. форматига мослаб овозлаштирдик, жуда кўп саҳналарда махсус эффектлардан фойдаландик.Фильм фэнтези жанрида бўлиб,унда севги-муҳаббат, ёвузлик ва адолат каби мавзулар очиб берилган.”

Фильмдаги воқеалар Саранг маликаси Ойқиз томонидан ҳикоя қилинади. Режиссёр ушбу фильмга даставвал “Чўл маликаси” дея ном қўйишни ўйлайди, аммо кейинчалик унинг фикри “Ойқиз эртаги”да тўхтайди.

Фильмда актёрлар Йигитали Мамажонов, Юлдуз Ражабова, Алихан, Маъруф Отажонов, Дилбар Икромова, Ҳайрулла Саъдиев, Феруза Собитова ва бошқалар иштирок қилган.

Фильм 3 йил мобайнида 1000 га яқин инсонлар меҳнати билан яратилган.


Манба: Даракчи.уз




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар 15 апр, 22:22 135
  • Женисбек Пиязов олий таълим вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди 15 апр, 15:39 86
  • Қатар Маданият вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда: улар қаерларга боради? 15 апр, 09:09 120
  • Кутилмаган якун билан тугайдиган 7 та фильм 09 апр, 17:43 160
  • Турк актёрлари ҳаётидаги янгиликлар (фото) 08 апр, 11:44 240
  • Сиз билган машҳур Жеки Чан бугун 70 ёшга тўлди! (видео) 07 апр, 22:14 193
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркия тиббиёт туризмидан 2,3 миллиард доллар ишлади 16 апр, 15:59 0
  • Нетаняҳу Исроил Эрон ҳужумига қандай жавоб бермоқчилигини айтди 16 апр, 15:03 68
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 20
  • Исроил Эронга зарба беришдан бошқа чораси йўқлигини эълон қилди 16 апр, 14:20 143
  • Озарбайжон ТИВ Арманистонга чақириқ билан чиқди 16 апр, 13:46 82
  • Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин 16 апр, 13:23 37
  • Германия канцлери Украинадаги уруш узоқ давом этишига ишора қилди 16 апр, 13:00 94
  • Полша ва Беларус чегарасида ноқонуний муҳожирлар сони ортиб бормоқда 16 апр, 12:39 62
  • Тадқиқот: жуда қийин уй вазифаларининг фойдасидан зарари катта 16 апр, 12:12 42
  • Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди 16 апр, 11:50 221
  • ҲАМАС нима учун келишувдан бош тортди? 16 апр, 11:30 194
  • "Долларфуруш"ларга қарши катта "ов" бўлиб ўтди 16 апр, 11:15 120
  • Бўлимлар