«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2020, 19:31
ЎЗO‘Z

Олимлар болага нима учун бақирмаслик кераклигини аниқлашди

07 мая, 23:17 7 246 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олимлар болага нима учун бақирмаслик кераклигини аниқлашди Агар доимий равишда болага бақирилса, бу жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин, бу эса унинг жисмоний ҳолатига таъсир қилади ва ҳатто семиришга олиб келиши мумкин. Бундай хулосага Айовалик олимлар келишди. Тадқиқот натижалари тўғрисида Fox News ёзади, деб хабар беради "Даракчи" нашри.

"Тарбия жараёнидаги қўполлик саломатликда жиддий жисмоний муаммоларни келтириб чиқаради", — дейди тадқиқот муаллифи Томас Шофилд.

Iowa Youth and Families Project гуруҳи ўтказган тадқиқотда 12 ёшли 451 нафар ўсмир ва уларнинг ота-оналари иштирок этди. Олимлар болалар 20 ёшга етгунга қадар бир неча йиллар давомида оиладаги муҳитни кузатишди.

Ҳар бир ота-онага қўполлик рейтинги бўйича баҳо берилди, унда жисмоний агрессия, таъқиқлар, нимадир амалга оширишга зўрлаш, худбинлик ёки болага овоз кўтариш кузатилган. Тажриба якунларига кўра болаларнинг жисмоний аҳволи ўрганилди.

Шофилднинг таъкидланишича, тарбиядаги шафқатсизлик бола учун сурункали стресс муҳитини яратади, бунинг асоратлари эса бола катта бўлганида ҳам намоён бўлиши мумкин. Бундай тарбия боланинг ривожланаётган миясига таъсир қилиши мумкин. Тадқиқотларда аниқланишича, бошқа салбий оқибатлари билан бирга гормонал ўзгаришлар, шамоллашлар ҳамда юрак қон томир фаоллиги сусайиши кузатилиши мумкин.

"Биздан талаб этиладиган энг яхши нарса бу ота-оналарни ўта қаттиқўлликдан қайтариш. Агар биз тўлақонли соғлом фарзанд улғайишини истасак, бунинг энг тўғри йўли, — шафқатсизлик ва қаҳр кўрсатишдан қочишдир", — дейди Шофилд.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар: пластмасса идишлар инсонларда жиддий касалликларга сабаб бўлиши мумкин 20 фев, 21:30
  • Гаджетларнинг болалар учун хавфи юзасидан ўтказилган тадқиқот натижалари 24 апр, 09:42
  • Телевизор қаршисида кўп ўтириш ўта хавфли хасталикка олиб келади 24 фев, 11:02
  • Олимлар энергетик ичимликларнинг зарари ҳақида огоҳлантирдилар 01 мая, 22:52
  • Астрономлар инсоният тарихида қачон 25 соатли сутка бўлишини аниқлашди 08 дек, 16:28
  • Олимлар: «Чиройли қизлар эркаклар умрини қисқартиради» 06 ноя, 12:09
  • Сўнгги янгиликлар
  • Hyundai ўзининг энг кичкина электрокарини намойиш этди 27 окт, 19:23 0
  • «Браҳма узуги» Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди 27 окт, 18:52 3
  • Назорат касса машинасидан харид чеки бермаган корхонага нисбатан молиявий жарима қўлланилди 27 окт, 18:18 4
  • Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг ишлаб чиқилиши зарурияти нимада эди? 27 окт, 17:43 44
  • Амир Темур ва бошқа темурийларнинг қабрлари очилиши (фото) 27 окт, 17:00 60
  • Савол ҳамон муаллақ: пандемия — кимга аза, кимга маз-за?! 27 окт, 16:16 102
  • Жалақудуқда ота алимент пуллари ўрнига уй совға қилди 27 окт, 15:30 57
  • Коронавирусга чалинган беморлар бизга айтишни истайдиган 8 тавсия 27 окт, 14:30 63
  • Иммунитетни кўтариш қобилиятига эга бўлган 5 та маҳсулот 27 окт, 13:30 74
  • Facebook сайловлар туфайли АҚШда содир бўлиши мумкин бўлган тўқнашувларга тайёрланмоқда 27 окт, 12:43 222
  • Коронавирус туфайли одамлар кўпинча ҳид сезмай қолади. Бу узоқ давом этадими? 27 окт, 12:06 427
  • Словения ва Чехияда коронавирус сабабли комендантлик соати киритилди 27 окт, 11:30 211
  • Бўлимлар