«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 14:54
ЎЗO‘Z

Филиппин ҳукумати давлат тўнтариши амалга оширилишидан огоҳлантирмоқда

23 фев, 18:07 6 686 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Филиппин ҳукумати давлат тўнтариши амалга оширилишидан огоҳлантирмоқда Филиппин хукмати амалдаги президент Бенигно Акинони куч ишлатиш йўли билан истеъфога чиқаришга ва муваққат хукуматни ташкил этишга ҳаракат қилаётганлар учун қонун муқаррар эканлигини таъкидлади. Бу ҳақда 7 минг оролдан иборат мамлакатнинг адлия вазири Лейла де Лимага асосланиб, РИА Новости хабар бермоқда.

“Улар Миллий трансформация Кенгаши номи билан маълум (National Transformation Council — NTC) ва улар ҳарбийлар қўллаб-қувватлаши билан оммавий намойишлар ташкил қилмоқчи. Ушбу гуруҳ томонидан дастлабки ҳаракатлар бошланган бўлиб, форумлар ва конференциялар ўтказилган. Чиқишлар, турли тўқнашувлар қилиш орқали давлат тўнтаришини амалга ошириш режалаштирилган”, – дейилади 23 февраль куни Адлия вазири баёнотида.

Адлия вазирининг сўзларига кўра, мазкур фитначилар тепасида Норберто Гонсалес турган бўлиб, у аввалги Глорий Макапагал-Арройо ҳукумати даврида Мудофаа вазири лавозимида ишлаган. Ҳозирча уларнинг ҳаракатини тўлиқ тўнтариш қилишга қаратилган дейиш мумкин бўлмаса-да, аммо уларнинг фаолияти қонуний эмаслиги айтилмоқда.

Ҳукумат хавфсизлик кучлари амалдаги президентни қўллаб-қувватласа-да, фитначилар аввалги президентнинг оз сонли тарафдорлари, истеъфодаги амалдорлар, сиёсатчилар ва диндорларга таянади.

Манба: www.kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 0
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 4
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 149
  • Сўнгги янгиликлар
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 3
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 17
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 148
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 33
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 85
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 19
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 40
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 342
  • Бўлимлар