«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 13:23
ЎЗO‘Z

«Бунёдкор» ўз майдонида «Пахтакор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

29 апр, 21:01 6 874 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Бунёдкор» ўз майдонида «Пахтакор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди Ўзбекистон чемпионати 7-тури доирасида «Бунёдкор» клуби ўз майдонида «Пахтакор»ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалабага эришди.

Учрашувда 3:0 ҳисоби қайд этилди. Голларнинг барчаси иккинчи бўлимда киритилди. Аввалига Жамшид Болтабоев қўли билан ўйнаган вазият учун белгиланган пеналтини Достонбек Ҳамдамов голга айлантирган бўлса, бир дақиқа ўтар-ўтмас дарвозабон Рибкин хатога йўл қўйгач Ўринбоев тўпни узоқдан ҳаволатиб бўш қолган дарвоза томон йўллади. Бу вазиятда Аднан Ораховац тўпни бош билан қайтаришга бўлган уринишда ўз дарвозасига жойлаб қўйди.

Учинчи гол эса 88-дақиқада Элдор Шомуродов ҳисобига ёзилди. Ёш ҳужумчи тезкор қарши ҳужумдан сўнг ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди.

Олий лига
7-тур
«Бунёдкор» – «Пахтакор» - 3:0
Голлар
: Достонбек Ҳамдамов 56 (пеналти), Аднан Ораховац 57 (автогол), Элдор Шомуродов 88
"Бунёдкор": Мурод Зухуров, Акмал Шораҳмедов, Акром Комилов, Шакер Зуаги, Жавлон Иброҳимов, Сато Минори, Элдор Шомуродов, Достон Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев, Рустам Ашурматов, Юрица Бульят.
"Пахтакор": Никита Рибкин, Аднан Ораховац, Акбар Исматуллаев, Шерзод Каримов, Жалолиддин Машарипов , Игорь Сергеев, Даврон Ҳошимов, Азим Аҳмедов, Жамшид Болтабоев, Жавоҳир Соҳибов, Владимир Козак.
Бош ҳакам: Азиз Асимив (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Андрей Снетков (Янгийўл), Андрей Цапенко (Янгибозор)
Захира ҳаками: Равшан Копадзе (Фарғона)
Назоратчи: Арслон Хотамов (Тошкент)

Манба: www.uff.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 229
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 31
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 187
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 302
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 337
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 722
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 0
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 0
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 0
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Бўлимлар