«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 02:57
ЎЗO‘Z

Бугун Ўзбекистон Халқ артисти Зулайҳо Бойхонова таваллуд топган кун!

28 апр, 21:01 19 119 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бугун Ўзбекистон Халқ артисти Зулайҳо Бойхонова таваллуд топган кун! 1963 йил, 28 апрелда таваллуд топган Ўзбекистон Халқ артисти Зулайҳо Бойхонова Мамажоновна 1980 йилда ўрта мактабни тамомлаб, ҳужжатларини (1981 йилда) Маннон Уйғур номидаги Тошкент театр ва рассомчилик институти (мусиқали драма)га топширди, деб хабар берилади "Кун" нашрида.

1986 йилда институтни муваффақиятли тамомлаган актриса ижодий фаолиятини Муқимий номидаги Ўзбек Давлат мусиқали драма театридан бошлаб, саҳнада “Машраб” спектаклида Офоқой, “Алпомишнинг қайтиши”да Барчин, “Қудуқ тубидаги фарёд” саҳна асарида Тошбуви, Шунингдек, Нодирабегим (“Нодирабегим”), Фотима (“Фотима ва Зуҳра”), Ойжамол (“Тақдир”), сингил (“Ака-ука совчилар”) каби бир қатор бош ролларни ижро этди.

Бетакрор ижроси ва роллари билан театр санъатига қўшган ҳиссаси учун актриса 1996 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 2003 йилда эса Ўзбекистон Халқ артисти унвонига лойиқ деб топилди.

2005 йилда Зулайҳо Бойхонова “Саҳнамиз фариштаси” номинацияси бўйича Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тақдирланди.
2011 йилда эса «Эл-юрт ҳурмати» орденига сазовор бўлди.

Айни дамда актриса ва хонанда Зулайҳо Бойхонова Ўзбекистон Халқ артисти Абдухошим Исмоилов раҳбарлигидаги «Офарин» миллий ансамблида яккахон хонанда сифатида фаолият юритмоқда.

Бугунгача “На қилай”, “Сароб”, “Хай-хай”, “Алла”, “Бўлмаса”, “Севасанми”, “Рашк”, ”Сен баҳорни соғинмадингму?” каби қўшиқлар хонанданинг ижодий репертуарини бўйитиб келмоқда.

Айни дамда таваллуд айёмини оиласи даврасида нишонлаётган Зулайҳо Бойхоновага Zamin.uz сайти ходимлари соғлик, омад ва ижодий парвозлар тилаб қолади!




Мавзуга оид янгиликлар
  • Гомернинг «Илиада» асари қадимги чўккан кемаларни топишда ёрдам берди 27 мар, 13:05 141
  • «Ҳайрат» фильми Россия кинофестивалида тақдирланди 26 мар, 22:49 167
  • Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига кўнгил қўйган Гулсанам Мамазоитова 43 ёшда (фото) 22 мар, 18:18 1 274
  • Эркаклардан кам бўлмаган муваффақиятга эриша олишини исботлаган аёллар ҳақидаги 10 та фильм 21 мар, 11:10 74
  • Равшан Комилов: “‘Х-фактор’ кўрсатувидан бир тийин ҳақ олганим йўқ” 13 мар, 11:00 353
  • Озодбек Назарбеков: “Энг тўғри йўл – санъаткорлар даромадини мажбурий декларациялаш” 13 мар, 00:30 299
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 50
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 58
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 48
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 36
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 33
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 28
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 35
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 33
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 165
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 274
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 23
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 46
  • Бўлимлар