Актёр ва режиссёр Йигитали Мамажонов Instagram`даги шахсий саҳифасига жойлаштирган сурати эътиборимизни тортди, деб хабар бермоқда "Darakchi" нашри.
Суратда “Мен сенга 10$ бердим, у эса сенга 20$ берди. Сен уни кўпроқ пул бергани учун мендан афзал кўрдинг. Бироқ унда 200$ бор эди, менда эса 10$”, деб ёзилган.
Ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчилар аксарият ҳолларда кўнгил кечинмалари, ўй-хаёлларидан келиб чиқиб, пост жойлайди. Қизиқ, Йигиталининг бу сўзлари унинг айни пайтдаги руҳий ҳолати ва ўй-хаёлларига мутаносибми ёки бу шунчаки ёзилган чиройли сўзларми?