Американинг Айдахо штати Андердаль шаҳрида яшовчи оилада 1914 йилдан бери биринчи марта қиз фарзанд дунёга келганлиги ҳақида “Lenta.ru” берган маълумотга асосланиб "Даракчи" нашри шу ҳақда хабар беради.
1914 йилдан бери бу оилада фақат ўғил болалар туғилаётган эди.
12 апрелда туғилган Аурелия Мари Эннон исмли қизалоқ тўрт авлод алмашинувидаги биринчи қиз фарзанд ҳисобланади.
Қизчанинг отаси Скотт Андердалнинг айтишича, у бобосига жудаям ўхшайди.