«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 20:24
ЎЗO‘Z

Тушкунликдан чиқиб кетишнинг 23 усули

26 апр, 16:04 47 257 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тушкунликдан чиқиб кетишнинг 23 усули Инсон тушкун ҳолатдан чиқиб кетишга баъзида ўзида куч топади, баъзан эса бунга ҳафсала ҳам қилмайди. "Qalampir.uz" нашри ёзишича.

Кичик муаммолардан халос бўлиш йўллари тушкунлик булутлари ортида кўринмай қолган чоғда, инсон энг аввало ўзини бирор нарса билан машғул қилиши, чалғитиши лозим. Айнан ушбу фикр дунёнинг кўплаб олимлари томонидан илгари сурилган.

Буни қарангки, тушкунликдан сизу бизни халос қилиши мумкин бўлган йўллар жуда кўп экан. Аммо биз сизга тақдим этаётган усул энг оддий ва энг самарали усуллардан бири саналар экан.

Бунинг учун сизга оқ қоғоз, ёзиш ва чизиш учун ручка ёки қалам ҳамда бошқа бир нечта нарса керак бўлади.

1. Ўта ҳорғинмисиз, чарчаганмисиз? Ундай бўлса, гулларнинг суратини чизинг.

2. Кимдандир ёки нимадандир жаҳлингиз чиқаяптими, ўзингизни босишга қийналяпсизми? Турли чизиқларни чизинг.

3. Агар бирор аъзоингиз оғриётган бўлсаю, сабр қилишга тўғри келса, бирор буюмни ясашга ҳаракат қилинг.

4. Агар ўта зериккан бўлсангиз, қўл остингиздаги оқ қоғозни турли майда гуллар билан тўлдиринг.

5. Маъюслик кўнглингизни махв этган бўлса, камалакни чизинг.

6. Бирор нимадан қўрқаётган бўлсангиз, тўқиш ипи ёрдамида макраме тўқинг ёки турли матолардан бирор чиройли нарсани ясанг.

7. Кўнглингизда ваҳима ҳисси бўлса, қўғирчоқ ясанг.

8. Бирор нарсадан ҳижолатдамисиз, уяляпсизми? Қоғозни майда бўлаклаб йиртинг.

9. Кучли хавотирланиш вақтида оригами ясанг.

10. Организм катта босим билан ишлаган вақтда нақшларни чизинг.

11. Бирор нарсани эслашингиз ўта муҳим бўлса, лабиринтларни чизиб кўришга ҳаракат қилинг.

12. Кўнглингиз қолдими – бирор суратнинг нусхасини чизинг.

13. Умидсизлик вақтида йўлларнинг суратини чизишга уриниб кўринг.

14. Бирор нарсани тушунишингиз лозим бўлган вақтда мандалларнинг суратини чизинг.

15. Сарф этилган кучингизни тез фурсатда тиклашни истасангиз, табиатнинг суратини чизинг.

16. Ўз ҳиссиётларингизни тушунишнинг имкони бўлмаганда, автопортрет чизишга уриниб кўринг.

17. Бирор ҳолатни ёдда сақлаб қолиш учун рангли доғларни юзага келтиринг.

18. Фикрларни бир маромга солиш лозим бўлганда, кичик доира ёки тўртбурчак шаклларини чизинг.

19. Нимани истаётганингизни тушунишни хоҳласангиз, коллаж яратинг.

20. Фикрларингизни жамлаб олишингиз лозим бўлса, истаган нарсангизни нуқталар ёрдамида чизинг.

21. Вазиятдан чиқиб кетишнинг оптимал йўлини излаётган бўлсангиз тўлқин ҳамда доира шаклларини чизинг.

22. Бир нуқтада “қотиб” қолганингизни сезаётган бўлсангиз, ундан чиқиб кетиш ва йўлингизда давом этиш истагингиз бўлса, спиралларни чизинг.

23. Мақсадингиз сари фикрларингизни жамлаш учун панжара ва нишонни чизинг.

Биз сизга азият бераётган муаммоли вазиятлардан ана шу оддий ва самарали машқ ёрдамида чиқиб кета олишингизга ишонамиз.

Умида Якубова




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 64
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 238
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 136
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 233
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 355
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 3
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 48
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 61
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 86
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 43
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 78
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 50
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 113
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 34
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 63
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 72
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 232
  • Бўлимлар