«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 03:47
ЎЗO‘Z

Эркак кишига юклаб бўлмайдиган 10 талаб

26 апр, 15:46 18 309 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эркак кишига юклаб бўлмайдиган 10 талаб Эркак ва аёл муносабатлар жараёнида бир-биридан кўп нарса талаб қилади. Кўпчилик нимагадир эркак ва аёл ўртасида пайдо бўлган муҳаббатдан кейин ўзини аниқ бир образда тутиши лозим деб ҳисоблайди. Бундай талаблар ҳамма вақт ҳам оқланмаган, улар маълум бир андазага асосланган. Айрим аёллар эркаклар олдига қўяётган талаблари нақадар бемаъни эканлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўришмайди.

“Мarketium.ru” нашри эркаклардан нимани талаб қилиб бўлмаслиги ҳақида Сизга қуйидаги маслаҳатларни беради, дейилади "Даракчи" нашрида.

1. Таъминлаб қўйиши шарт

Бу аёлларнинг энг асосий талабларидан бири ҳисобланади. Агар сиз оила, фарзанд тарбияси билан банд бўлсангиз, бу талабни қўйиш ўринли бўлади. Аммо кап-катта, мустақил аёлни эркак нима учун таъминлаб қўйиши керак? Нима учун у қимматбаҳо совғалар, буюмлар ҳадя қилиши, дам олишга йўлланма олиб бериши керак? Агар у сизни чин дилдан севса, бу нарсаларни айтмасангиз ҳам бажаради. Буни эслатиб, ҳадеб таъкидлайвериш унинг жаҳлини чиқаради.

2. Дўстлари билан орани очиқ қилсин

Эркакни сизга ёқмаганлиги учун эски ошналаридан воз кечишга ундаш ҳам яхши иш эмас. Синалган дўстлар қариндошдан ҳам яқин бўлиб кетади. Улар билан алоқани узиш эркак кишига ёмон таъсир қилади. У баъзан яқин дўстидан воз кечгандан кўра, муҳаббатидан воз кечишни афзал кўриб қолиши ҳам мумкин.

3. Қариндошлари билан борди-келди қилмасин

Оила – муқаддас даргоҳ, бу ерда ҳеч қандай талабга ўрин йўқ. Оила эркак ҳаётида муҳим ўрин тутади. Унинг қариндошлари билан келиша олмасангиз, тил топишолмасангиз ҳам яқинлари билан алоқани узишни талаб қилманг, бунга сизнинг асло ҳаққингиз йўқ!

4. Сиз қизиққан нарсаларга уни ҳам қизиқишини талаб қилиш

Агар қизиқишларингиз, хоҳиш-истакларингиз бир хил бўлса, бундан қувонмасликнинг иложи йўқ. Аммо турмуш ўртоғингиз сиз ёқтирган нарсани ёқтирмаса, масалан сериал кўришни, рақс тўгарагига боришни истамаса уни мажбурламанг. Ахир сиз ҳам у севиб томоша қиладиган футболни кўришни истамайсиз, балиқ овига чиқишни ҳам ёқтирмайсиз экан, нега унинг олдига бу талабни қўйяпсиз? Бир-бирингизнинг қизиқишларингизни, хоҳиш-истакларингизни ҳурмат қилишни ўрганинг.

5. Шахсий ва касбий қизиқишларидан воз кечсин

Шахсий ва касбий қизиқишлардан воз кечишни талаб қилиш нафақат эркакка, балки аёлга ҳам ёқмайди. Уни ёқтирган ишидан воз кечишни талаб қилсангиз жаҳли чиқиб, сиздан кўнгли қолади. Бундан муносабатларингизга путур етади.

6. Муаммоларингизни ҳал қилишини талаб қилманг

Аксарият аёллар ҳақиқий эркак унинг ўрнига энг майда-чуйда муаммоларни ҳам ҳал қилиши лозим деб ҳисоблайди. Албатта, бир-бирини севадиган, ардоқлайдиган аёл ва эркак ҳар қандай шароитда бир-бирини қўллаб-қувватлаши, ёрдам бериши лозим. Аммо баъзи бир аёллар буни суиистеъмол қилиб, арзимаган нарсалар учун ҳам эркакни безовта қилиб, ўзларини ёш боладан ҳам ожиз қилиб кўрсатишади. Бундай ҳолат баъзи бир эркакларга ёқиши мумкин, бироқ баъзилари эса бундай ҳолатдан чарчаб, аёлдан қочишга ҳаракат қилишади.

7. Бошқа аёлларга эътибор бермасин

Аёллар эркакларнинг олдига бу талабни қўяётганда, унинг нақадар ахмоқона талаб эканлигини унутмасликлари лозим. Албатта, бошқа аёлларга нисбатан жуда эътиборли бўлса, танбеҳ бериб қўйишлари мумкин. Аммо гўзал аёлга қарамасликнинг ҳеч ҳам иложи йўқ. Инсон зоти борки гўзалликка интилади, буни тўғри тушуниш лозим, хиёнат, жиноят деб қабул қилмаслик керак.

8. Биринчи бўлиб, узр сўрасин

Баъзи аёллар уришиб қолганда, биринчи қадамни эркаклар ташлаб, узр сўраши лозим деб ҳисоблайди. Аслида биринчи қадамни ким шунга тайёр бўлса, ўша одам ташлаши лозим. Агар муносабатларга путур етишини истамасангиз, ғурурни бир чеккага суриб, узр сўрашдан тортинманг. Ахир жанжалда сизнинг ҳам айбингиз бор, қарсақ икки қўлдан чиқади. Шундай экан, нима учун эркак киши ҳар сафар биринчи бўлиб узр сўраши, ярашиш учун гул кўтариб келиши керак?

9. Уни бошқа одамга айлантириш

Аёллар негадир турмушга чиқаётган одамини тўйдан кейин ўзгартириб олишларига ишонишади. Аммо бу жудаям кам учрайдиган ҳолатдир. Инсон фақатгина ўзининг хоҳиши ва иродаси билангина ўзгариши мумкин. Уни ўзгартираман деб ўзингизни қийнаманг, вақтингиз ва асабингизни асранг. Уни қандай бўлса, шундайлигича қабул қилишга ҳаракат қилинг.

10. Эркак бўлганлиги учун ҳамма нарсани бажаришни талаб қилманг!

Эрингиз эркак бўлгани учунгина ҳамма нарсани шахсан бажаришини талаб қилиш нотўғри. Аёллар ўзлари билмаган ҳолда эрларини авайлаб, бошларига чиқариб олишади ва кейин уни қандай бошидан туширишни билмайдилар. Ўзлари истаган талабга жавоб бермаса, бирор қаҳрамонона иш бажаришини талаб қилишади. Бир нарсани унутмангки, эркак киши сиз хоҳлаган ишни, буйруғингизни бажаришга мажбур эмас. Агар унинг қилиқлари, ҳатти-ҳаракатлари ёқмаётган бўлса, “идеал эркак”ни қидириб кўринг, асло унинг олдига турли талабларни қўйманг.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 199
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 306
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 161
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 280
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 147
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 171
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 43
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 85
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 32
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 39
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 49
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 76
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 153
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 129
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 82
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 75
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 160
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 445
  • Бўлимлар