«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 02:27
ЎЗO‘Z

Оёқлар шакли феъл-атвордаги хусусиятлардан далолат беради

25 апр, 09:32 20 874 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Оёқлар шакли феъл-атвордаги хусусиятлардан далолат беради Қадимдан қўлга қараб инсон тақдири ҳақида кўплаб маълумотларни билиш мумкин бўлган. Қарангки, инсон оёқлари ҳам шахс характеридаги айрим хусусиятлар ҳақида белги берар экан. Бу ҳақда "Kun.uz" маьлумот бермоқда.

Қуйида 10 турдаги оёқ шаклларига қараб феъл-атвордаги сирли жумбоқларни билиб олишингиз мумкин.

1. Римча оёқ

Бу энг кўп тарқалган шаклдир. Шундай оёқ шаклига эга инсонлар жуда ҳам киришувчан ва дўстона муносабатларни хуш кўрувчи кишилардир. Улар жуда мулойим бўлиб, бу тоифадаги инсонлардан яхшигина нотиқ ва бизнесмен чиқиши мумкин.

2. Тўртбурчак оёқ

Бундай шаклдаги оёқ бармоқлари одатда, бир текисда бўлади ва баъзан тўртбурчакни ёдга солади. Бундай инсонлар қарор қабул қилишда тинч ва ақлли йўл тутишади. Уларга ишонса бўлади. Жуда тез, чаққон ҳаракатдаги инсонлардир.

3. Грекча оёқ

Бу каби оёқларнинг ажралиб турувчи жиҳати – иккинчи бармоқ бошқаларига нисбатан узунроқ ҳолатда бўлади. Бундай инсонлар – ташаббускор, ижодкор бўлиб, ўзгаларни ҳам рағбатлантира олишади ва яхши натижаларни қўлга киритишади. Кўпроқ санъаткор ва спортчиларда мана шу турдаги оёқ шаклларини учратиш мумкин.

4. Узун башмалдоқ

Катта бармоқ – энг узуни бўлиб, қолганлари уни кетидан тизилиб бир текисда пасайиб боради. Бундай оёқ шаклига эга шахслар махфийликка мойил бўлиб, ёлғизликни хуш кўришади. Шу билан бирга, улар таъсирчан бўлиб, кайфиятлари тез-тез ўзгариб туради.

5. Жимжилоқ бармоқни ажрата олмаслик

Жимжилоқни бошқа бармоқлардан ажрата олмайдиган инсонлар тартиб билан тузилган ҳаёт тарзини қадрлашади ва бу уларга хавфсизликни ҳис этишларига ёрдам беради. Бундай шаклдаги бармоқ эгалари жуда ишончли ва садоқатли бўлиб, бу хусусият уларни барча ишда яхши ҳамроҳ бўлишларига ёрдам беради.

6. Жимжилоқ ажралиб туради
Агар жимжилоғингизни ажрата олсангиз, демак сиз саргузаштларга тайёр инсонсиз. Одатий ҳаёт сизни бахтсиз қилиши мумкин. Шу сабабли турли янгиликларни қидириб топишга ҳаракат қиласиз. Тезда зерикиб қолмаслик учун кутилмаган ишларни амалга оширишга тайёр турасиз.

7. Жимжилоқ ён томонда

Бундай оёқларда жимжилоқ бошқа бармоқларга нисбатан кичикроқ бўлиб, худди ён тарафдан туртиб чиққанга ўхшайди. Бу турдаги оёқ эгалари исёнкор характер соҳиби бўлиб, натижа доим улар истаганидек якунланишини хоҳлашади. Улар шунингдек, номуқобил хулққа ҳам мойил бўлишади.

8. Иккинчи ва учинчи бармоқлар орасидаги очиқлик

Бу тоифадаги инсонлар ўз хис-ҳаяжонларини чегаралай олишади, шу сабабли улар кези келса, совуққонлик билан исталган ишни аъло даражада бажара олишга қодир бўлишади.

9. Учинчи бармоқ томонга бироз эгилувчанлик

Мазкур тоифадаги шахслар барча нарсани аввалдан режалаштириб қўйишни афзал кўришади. Улар жуда ташкилотчи инсонлар бўлиб, ҳар қандай шароитда ҳам ўзларини бошқара олишади.

10. Иккинчи бармоқ асосининг торлиги

Агарда иккинчи бармоқнинг бошланиш жойи тирноққа нисбатан анча тор кўринишда бўлса, бу каби оёқ эгалари жонли, ҳаракатчан инсон ҳисобланади. Бу турдаги инсонлар кўпроқ муаммоларни кўпайтириб, воқеа кўламини бўрттириб юборишга мойил бўлишади. Агар бу инсон яхши кайфиятда бўлса, атрофдагилар ҳам мазза қилиб яйрашади, сабаби у барчага ўзининг позитив ҳолатини ўтказа олади. Бироқ аксинча кайфияти ёмон бўлса, яхшиси уни ёлғиз қолдирган маъқул.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 101
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 264
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 174
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 247
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 390
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар