«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 14:47
ЎЗO‘Z

Олий лига, 6-тур. «Локомотив», «Олмалиқ»,«Қизилқум» ва "Насаф"да ғалабалар

24 апр, 23:32 6 449 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олий лига, 6-тур. «Локомотив», «Олмалиқ»,«Қизилқум» ва "Насаф"да ғалабалар Ўзбекистон Олий лигасининг 6-туридан ўрин олган яна тўрт учрашув ўз ниҳоясига етди. Уларда турли натижалар қайд этилди.

Жумладан “Қизилқум“ меҳмонда “Қўқон-1912“ дарвозасига жавобсиз учта гол киритди. Навоийликлар сафида голларга Шевченко, Жўраев ва Ваҳобовлар муаллифлик қилишди.

“Локомотив“ Ғузорда “Шўртан“ни 0:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Дастлаб, ўйиннинг 8-дақиқасида Салим Мустафоев ҳисобни очган бўлса, 77-дақиқага келиб Сервер Жепаров рақиб дарвозасига иккинчи голни киритди.

“Олмалиқ” мухлислари қаршисида “Навбаҳор”ни таслим этди. Мезбонлар томонидан Иномов ва Тожиевнинг голларига, меҳмонлар Ражабовнинг ягона голи билан жавоб қайтаришга муваффақ бўлишди.

“Бухоро” ҳамда “Насаф” клублари ўртасидаги учрашув 0:2 ҳисоби қайд этилиб, қаршиликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, ўйиннинг 9-дақиқасидаёқ Шерзод Аъзамов ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида эса Азамат Алланиёзов рақиб дарвозасига иккинчи голни киритиб, якуний 0:2 ҳисобини таблода акс эттирди.

Ўзбекистон Олий лигаси, 6-тур

“Қўқон-1912” – “Қизилқум” - 0:3 (0:1, 0:2)
Голлар: 0:1 - 15 Вячеслав Шевченко, 0:2 - 62 Шерали Жўраев, 0:3 - 64 Баҳриддин Ваҳобов.
“Қўқон-1912”: 16. Андрей Бакланов, 4. Миржалол Қурбонов,5. Жалил Кимсанов, 6. Баҳодир Акрамов, 7. Отабек Зокиров, 9. Носир Отақўзиев, 11. Наврўз Алимов, 20. Достон Турсунов, 23. Фурқат Ҳасанбоев, 24. Илья Ильин, 28. Абдуллох Олимов.
“Қизилқум”: 1. Эркин Жабборов, 5. Гиорги Квесиешвили, 7. Сарвар Холматов, 8. Акмал Рустамов, 10. Баҳриддин Ваҳобов, 20. Вячеслав Шевченко, 23. Шерали Жўраев, 25. Азиз Усмонов, 27. Илҳом Юнусов, 33. Андрей Деркач, 99. Алишер Юсупов.

“Шўртан” – “Локомотив” - 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 - 8 Салим Мустафоев, 0:2 - 77 Сервер Жепаров.
"Шўртан": 1.Элдор Тожибоев, 3.Ҳасанбой Эргашев, 5.Ботир Қораев, 6.Аббос Омонов, 7.Олим Каримов, 8.Суннатилла Мамадалиев, 9.Игорь Таран, 14.Умар Эшмуродов, 18.Элдор Бойматов, 22.Лазиз Убайдуллаев, 25.Асрор Алиқулов.
"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 8.Сервер Жепаров, 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев, 17.Салим Мустафоев, 18.Темур Кападзе, 33.Олег Зотеев, 37.Шерзод Файзиев, 44.Сергей Прохоров, 77.Жасур Ҳасанов.

“Олмалиқ” – “Навбаҳор” - 2:1 (2:0, 0:1)
Голлар: 1:0 - 2 Ислом Иномов, 2:0 - 19 Фарҳод Тожиев, 2:1 - 65 Анвар Ражабов.
"Олмалиқ": 35.Никита Шквирин, 3.Саидкомил Акбаров, 5.Евгений Гоголь, 6.Раҳматулло Бердимуродов, 7.Арслонмурод Омонов, 10.Фарҳод Тожиев, 11.Зоҳир Пиримов, 14.Дониёр Исмоилов, 17.Муҳаммад Исаев, 19.Ислом Иномов, 27.Никита Павленко.
"Навбаҳор": 25.Акмал Ортиқов, 3.Азиз Ғуломхўжаев, 7.Акрам Бахритдинов, 9.Дилшод Жабборов, 11.Мўйдин Мамазулумов, 13.Чой Хюн Хеон, 15.Обид Жўрабоев, 21.Аъзам Алиев, 29.Игорь Голбан, 33.Тоҳир Шамсиддинов, 77.Олександр Пишур.

“Бухоро” – “Насаф” - 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 - 9 Шерзод Аъзамов, 0:2 - 90 Азамат Алланиёзов.
"Бухоро": 1.Муҳиддин Худоёров, 8.Саламат Қуттибоев, 10.Шавкат Саломов, 11.Санъат Шихов, 16.Артём Филипосян, 23.Александр Мерзляков, 61.Азиз Ибрагимов, 85.Руслан Мельзетдинов, 87.Алишер Саноев, 93.Максимилиан Фомин, 97.Камолиддин Мурзоев.
"Насаф: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 23.Шерзод Аъзамов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 18.Баҳром Абдураҳимов, 14.Шароф Муҳитдинов, 21.Азамат Алланиёзов, 31.Сайдулло Раҳматов, 45. Бобур Абдухолиқов.

Манба: uff.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 1
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 59
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 107
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 56
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 54
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 152
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 59
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 107
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 55
  • Бўлимлар