Россия эстрада юлдузи, хонанда Полина Гагарина 28 февраль куни соат 19:00да Тошкентдаги “Истиқлол” санъат саройида ўзининг Ўзбекистондаги илк яккахон концерт дастурини тақдим этади.
“Даракчи” газетасининг хабар беришича, дастурда хонанданинг эски ва янги хит-қўшиқларидан жонли ижрода баҳраманд бўлиш мумкин.