«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 22:49
ЎЗO‘Z

Биологлар она сутининг сирини очишди

20 апр, 18:37 12 779 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Биологлар она сутининг сирини очишди Цюрих университети физиология Институти биологлари инсон кўкрак сути сут эмизувчилар орасида энг мураккаб таркибга эга эканини кўрсатувчи мақола чоп этишди. Унда 200дан ортиқ турли шакарлар бор. Бу мол сути таркибидагидан кўпроқ. Тадқиқот Trends in Biochemical Sciences журналида чоп этилди, деб ёзмоқда Kun.uz нашри.

Олимларнинг фикрича, сутнинг таркиби ва унинг эмизиш даври мобайнида ўзгариб бориши чақалоқнинг иммун тизими ва шаклланаётган ичак микробиоми – ошқозон-ичак трактида микроорганизмларнинг тарқалиши билан боғлиқ.

Сут таркибидаги шакар боланинг қорни тўйиши учун эмас. Янги туғилган чақалоқларнинг организми бактериялардан холи бўлгани сабабли углеводлар унда ичак микроорганизмларини етиштириш учун мўлжалланган.

Бундан ташқари, она сути патогенлар ўсишини сусайтирувчи ҳамда чақалоқ қонида оқ қон таначаларини фаоллаштириш хусусиятига эга интижисм ва молекулаларга бой. Бир ойдан сўнг, болада орттирилган иммунитет шакллана бошлагач, сут таркиби ўзгариб боради. Она антижисмлари даражаси 90 фоиздан ортиқ пасаяди. Шунингдек, шакарлар турли-туманлиги камаяди, бироқ боланинг ўсишини таъминловчи ёғлар ва бошқа озуқавий моддалар сони ортади.

Сутнинг кўплаб фойдали жиҳатларига қарамасдан, болалар кўкрак сутисиз ҳам соғлом ўсиши мумкин. Бироқ кўкрак сути болалар ўлимини камайтириш ва ичак ва нафас йўллари инфекциялари хасталикларига чалиниш хавфини пасайтириш хусусиятига эга.

Олимларнинг сўзларига кўра, миллион йиллар эволюцияси маҳсули бўлган кўкрак сути таркиби борасида чақалоқлар учун энг маъқул озуқа ҳисобланади. Лекин кўкрак сути билан болани қайси давргача озиқлантириш тўғри бўлиши ҳамон номаълум. Буни ҳар бир она ўзи ҳал қилиши лозим.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 0
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 77
  • Ичимлик содасининг қандай зарари бор ва унинг ўрнига нимадан фойдаланиш мумкин? 17 апр, 14:00 115
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 100
  • Баҳорда тез-тез истеъмол қилиш тавсия этиладиган темир моддасига бой маҳсулотлар 09 апр, 20:53 215
  • Гаджетлар ижодий фикрлаш ва диққатни жамлашга салбий таъсир қиладими? 09 апр, 17:15 48
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 9
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 12
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 25
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 49
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 139
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 332
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 113
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 21
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 77
  • Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда 18 апр, 18:25 142
  • Украина бош вазири: “Агар Россия ғалаба қозонса, Учинчи жаҳон уруши бошланади” 18 апр, 18:03 313
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 65
  • Бўлимлар